“Сен барибир муқаддасан, муқаддас аёл”шиори остидаги маданий тадбир

  •          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 01-07/1-301 сонли “Хотин – қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисидаги Мажлис баёни ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.   Шарқда азалдан аёл зотига ҳурмат эҳтиром кўрсатилган. Мустақиллик йилларида Президентимиз бу ҳурмат ва эҳтиром даражасини янги босқичларга кўтариб бердилар. Йилларни номлаш бўладими, давлат дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш борасида ҳам аёлга, унинг оиласи ва фарзандларига алоҳида меҳр, эътибор мавжуд. Бугунги кунда аёлларнинг маҳаллалар, оилалардаги тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат муҳитини сақлаш, ҳаёт ташвишлари ва муаммоларини сабр-тоқат, оқилалик билан ҳал этиш, фарзандларни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш билан бирга, юртимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган туб ислоҳатлар ва янгиланишлар жараёнида қўшаётган улуши ҳар қанча эътирофга сазовар. 8 март Хотин қизлар кунида эса аёлларимизга бўлган ҳурмат ва эътибор яна бир неча маротаба ошади. Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ҳам мазкур сана бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу режа доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси билан хамкорликда 2020 йилнинг 5 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21 – сонли (аёллар)жазони ижро этиш муасассасида “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри иштирокида маданий тадбир ташкил этилди.  Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад – колониядаги аёлларимизнинг кўнглига илиқлик олиб кириш, уларни байрам муносабати билан табриклаш ҳамда қалбларида озгина фурсат бўлсада озодлик нашидасини улашган ҳолда бундан кейинги ҳаётларида тўғри йўлга бошлашдан иборатдир. Аёл муниса сингил, у суюкли умр йўлдош, энг муҳими мушфиқ онадир. Она эса соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги бош омил саналади. Шундай экан, хотин-қизлар қаерда бўлишидан қатъий назар ҳурматга арзигулик зотлардир. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish