«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги  “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши

 

Фонднинг Тиббий ижтимоий марказ бригадалари томонидан жорий йилнинг 9 – 11 март кунлари Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "Донишманд", "Тарновбоши", "Катта Янгиобод" маҳаллаларида жами 186 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, шундан 69 нафар беморларга дори – дармонлар иборат хайрия ёрдами кўрсатилди.

Навоий вилоят ҳудудий филиалининг Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари томонидан ҳам жорий йилнинг 9 – 12 март кунлари вилоятнинг Конимех туманидаги  Шуркул ва Тўққизтепа маҳалларида жами 368 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва 108 нафар аҳолига дори-дармон воситалари тарқатилди.

2021 йилнинг 9-12 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан ҳамкорликда Анна овул, Қуйин овул, Манжули овул,  Боғ овул ва Таг жаб овулларида истиқомат қилувчи 364 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказиб, жами 299 фуқароларга дори дармонлар ва кўз ойнаклар иборат мурувват юклари таркатилди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи хамда аёллар ўртасида тиббий гигиена тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Сирдарё вилоят филиали томонидан  жорий йилнинг 9 – 12 март кунлари Янгиер шаҳрида, Сирдарё туманининг Янгиобод ва Истиқбол маҳаллаларида истиқомат қилувчи 234 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Хоразм вилоят ҳудудий филиали шифокор мутахасислари Хива тумандаги 10та маҳаллаларда, Пишканак, Пирнахос, Ал-Хоразмий, Шуркул, Каттибош, Оккул, Чинобод, Н.Кубро, Зулфия, Сает истиқомат қилувчи 279 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, шулардан 100 нафарига дори дармон витаминлар берилди.

Фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан хамкорликда 2021 йил 9-11 март кунлари Термиз шаҳридаги Гулистон ва Файзаобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 197 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан  ўтказилди ва 197 нафарига мурувват дори дармонлари тарқатилди.

Жиззах вилоят ҳудудий филиали Тиббий ижтимоий бригадаси мутахассислари Зафаробод тумани Чулигулистон, Лолазор,  Барлос махалларида 353 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, 205 нафар эхтиёжманд фукароларга, ҳомиладор аёлларга мурувват дори дармонлари, пренатал витаминлар бепул таркатилди.

Фаргона вилоят худудий филиали Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси 2021 йил 9-11 март кунлари вилоятнинг Боғдод туманидаги Бедарак, Дашт, Кирк Волида, Куштегирмон маҳалларида жами 621 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан  ўтказилди.

Андижон вилояти “ҳудудий филиали Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 9-11 март кунлари Андижон шахар ”Қўшариқ”, “Чўлпон”, “Бухоро”, “Маърифат”ҳамда Асака туманидаги “Олақанот” маҳалларида жами  381 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 150 та оилага дори дармонлардан иборат мурувват юклари тарқатилди.

 Бухоро вилояти ҳудудий филиали ходимлари 2021 йил 9-11 март кунлари вилоятнинг Вобкент тумани Латифсрвунгар, Халач ва Гулистон маҳалларида истиқомат қилувчи 183 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 40 нафар кам таъминлаган оилага дори-дармон ва гигиена воситаларидан иборат мурувват юклари тарқатилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари