POSCO INTERNATIONAL TEXTILE томонидан амалга оширилган хайрия тадбири.

POSCO INTERNATIONAL TEXTILE томонидан амалга оширилган хайрия тадбири.

“POSCO International Textil” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона 25 йилдан вилоят ривожига ўзининг салмоқли хиссасини қўшиб келмоқда. Тадбиркорлик фаолиятидан ташқари, ушбу корхона Фарғона ва Бухоро вилоятларининг ижтимоий ҳаётига ўзининг доимий ва беғараз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Йилдан йилга жамият хаётининг турли жабҳаларида кўплаб ҳайрия тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан:

  • Тиббиёт сохасидаги кўз касалликлари бепул кўриги ва жаррохлик амалиётлари;
  • Олий таълимда тахсил олаётган талабалар учун бепул грантлар, мактабларнинг техник базасани яхшилаш;
  • Кам таъминлаган оилалар, боқувчисини йўқотган ва мехрга мухтож инсонларга моддий ва маънавий кўмак.
  1. 2014 йилдан то бугунги кунга қадар Фарғона ва Бухоро вилоятларнинг марказидаги кўз касалликлари шифохонасида жами 3 444 нафар бемор бепул диагностика қилинган.
  2. Шунингдек, беморлар учун бепул кўзойнаклар тарқатилган.
  3. 545 нафар кўз катарактаси билан касаллаган беморлар кўз гавхарини алмаштириш операцияси орқали шифо топишган.
  4. Ушбу 545 нафар беморнинг 26 нафари вояга етмаган болалар хисобланади.
  5. Бундан ташқари хорижий мутахассислар томонидан махаллий кўз шифокорларига ёшболалардаги кўз гавхарини алмаштириш операцияси бўйича мастер класслар ўтилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари