«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши

 

Самарканд вилояти "Соғлом авлод учун"халкаро хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 19-22 апрель кунлари Нуробод туман “Дустлик”,”Иброхим ота” хамда “Мехнаткаш” махаллаларидаги кам таъминланган ва ногирони бор оилаларнинг жами 515 нафар ахолиси чукурлаштирилган тиббий курикдан утказилди.

Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий бригада ходимлари томонидан 2021 йилнинг 19-23 кунлари  Бўстон туманининг “Янги қишлоқ”, “Янги обод”, Андижон шаҳрининг “Туркистон”,”Саноат”,“Хурсандлик”, “Пахтакор” махалларида кам дароматди оила аъзоларини жами: 455 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 200 та оилага жумладан кам даромадли 63 ногиронларга дори-дармонлар хайрия қилинди.

"Соғлом авлод учун" хайрия фонди Жиззах вилоят филиали томонидан 2021 йил 19-22 апрель кунлари Зарбдор туманинг 28- сонли мактабнинг 78 нафар мактаб укувчиларга тиббий курик утказилда хамда юкумли касалликлар профилактикаси буйича таргибот тушунтириш ишлари олиб борилди, Янгиобод туманининг “Шодлик”, “Баландчакир” махаллаларининг 187 нафар ахолиси, хамда Ш. Рашидов туманининг “Шариллок” махалласининг 92 нафар ахолиси тиббий кўрикда ўтказилди. Жами хафта давомида тиббий кўрикдан ўтганлар сони 357 нафар ташкил этди. Шулардан 241 нафар ахолига дори-дармонлар, кўзойнаклар, сан гигиена воситалари, хомиладор аелларга комплекс пренатал витаминлар хайрия тарзида бепул таркатилди.

”Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали томонидан 2021 йилнинг 19-23 кунлари Гулистон туманининг “Мустакиллик”, “Исломобод”, “Халкобод”, “Чорток”, “Уювли” махаллаларида истикомат киладиган кам таъминланган  жами 319 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди, хамда  94 нафар ахолига дори-дармонлар, гигиеник воситалар ва кўз ойнаклар етказилди.

Тошкент шахар тиббий ижтимоий марказ томонидан 19 – 22 апрель кунлари Яшнобод туманининг "Олмос", "Куксарой", "Семург", "Чулпон" махаллаларида  ижтимоий  химояга мухтож ахолининг жами 198 нафари  тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 60 нафар беморларга дори-дармонлардан иборат хайрия ердами курсатилди.

19-23 апрел кунлари "Соғлом авлод учун" хайрия фонди Хоразм вилояти филиали шифокор мутахассислари билан Хива туманининг “Махтумкули”, “Эшонкалъа”, “Оккул”, “Арвик”, “Навруз”, “Бешчикир”, “Ижтимоят”, “Маданият”, “Пулат” махаллаларида 383 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 94 нафарига дори-дармонлари таркатилди.

2021йилнинг 19-22апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикаси"Соғлом авлод учун" фонди томонидан  Канликул туманининг “Жанакала”, “Киндик озек”,”Тоза конис” овулларининг 322 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 296 фукароларга дори-дормонлар ва кўз ойнаклар хамда усмир ёшдаги болаларга шамоллашга карши бепул мурруват ёрдами сифатида дорилар таркатилди. Фукораларга коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи туғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Соғлом авлод учун халқаро хайрия фонди Сурхандарё вилояти ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан хамкорликда 2021 йил 19-22 апрелда Термиз шахар 1-сонли мактаб, Ангор туманининг “Таллашқон”, “Хужақон”, “Гулистон”, “Тўлқин”, “Гиламбоб”, “Хомкон”, “Таллимарон” каби  махалларининг 265 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.Тиббий кўрик вақтида 251 нафар ахолига дори-дармонлар тарқатилди.

Навоий вилоят "Соғлом авлод учун" Фонди тиббий ижтимоий бригадаси ходимлари томонидан 2021 йилнинг 19-22 апрель кунлари Кизилтепа туманининг “Хумо”, “Хужакургон”, “Хасанча”, “Узлишкент” махалларининг 355 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, ахолига дори-дармон воситалари таркатилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари