Спорт дастури

Спорт дастурлари бўйича Болалар ва айниқса, қизларни спортга жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

Спортнинг катта теннис, стол тенниси, кураш, футбол, синхрон сузиш, бадиий гимнастика, бадминтон, волейбол ва бошқа турларини тарғиб этиш;

Синхрон сузиш, бадиий гимнастика ва стол тенниси бўйича вилоят Федерацияларини ташкил этишда ташаббус кўрсатилди.

Соғлом ва ногирон болалар учун спорт тадбирларини ташкил этиш

•         Стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида Республика турнири;

•          бадиий гимнастика бўйича вилоят ва туман турнирлари;

•         синхрон сузиш бўйича “Сув париси” Халқаро турнири;

•          қишки спорт турлари бўйича “Чимён экстрим” фестивали;

•         “Экстрим гиёҳвандликка қарши” ёшлар фестивали;

•         “Чимён ЭХО” ёшлар эко-фестивали;

•          Параолимпия ўйинлари;

•          ногирон болалар орасида

•          «Special Olympics» халқаро мусобақалар.

 

2016 йил – Спортни ривожлантириш дастурлари

26 феврал куни Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорликда Республика вазирлик ва идораларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган 3 та номинациядаги ғолиблардан 42 нафар иштирокчиларга совғалар берилди.

4 март куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида спорт рақси тури бўйича ҳамда 5 март куни Тошкент халқаро Вестминистр университети спорт мажмуасида спортнинг бадминтон ва ушу турлари бўйича “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт фестивали ўтказилди Спорт фестивали доирасида яккалик ва жуфтликларда иштирокчилар қатнашди. Фестивалда жами 150 нафарга яқин 2000-2005 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмир қизлар ва болалар уч ёш тоифасида кураш олиб боришди.

30 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида спорт рақси тури бўйича ва 31 март куни “Саҳоват спорт сервиз” АЖ сув ҳавзасида спортнинг синхрон сузиш ва сувга сакраш турлари бўйича 21 март “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бир қатор бошқа ташкилотлар ҳамкорликда ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун V Республика спорт фестивали мусобақалари ўтказилди. Спорт фестивали доирасида спортнинг нафис турлари ҳисобланган сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва спорт рақси турлари бўйича мусобақаларда ҳар бир жамоа таркибида 3-10 нафардан иштирокчи қатнашди. Фестивалда жами 150 нафардан ортиқ 2005-20010 йилларда туғилган ўсмир қизлар ва болалар ўз тоифаларида кураш олиб боришди. Барча иштирокчилар ва ғолиблар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаларининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

1-2 декабр кунлари “Sog`lom avlod uchun” кубоги учун стол тенниси бўйича XIII – Республика ўсмирлар турнири ҳам ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш, халқаро майдонларда муносиб иштирок эта оладиган спорт усталарини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди. Ушбу турнир “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва Халқ таълими вазирликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси Федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Мазкур йиллар давомида турнир иштирокчилари сони ва савияси анча ортди. Ушбу турнирда Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 1-босқичда ғолибликни қўлга киритган жами 56 нафар 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар қатнашдилар. Мусобақа иштирокчилари жуфтлик ва якка тартибдаги мусобақаларда ўзаро беллашдилар. Турнир жуфт разряд асосида қиз ва ўғил болалар орасида Олимпия, яъни ўйинни тарк этиш тизими бўйича ўтказилди.

 

2015 йил – Спортни ривожлантириш дастурлари

25 феврал куни Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуасида республика вазирлик ва идораларида фаолият кўрсатувчи ва ўз вақтида фаолият кўрсатиб ҳозирги кунда нафақада бўлган хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ МК ва яна бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган Спорт-нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спортнинг стол тенниси волейбол, шашка, шахмат, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақаларининг 3 та номинация эгаси бўлган жамоаларга “Соғлом авлод учун” фондининг жами 48 дона эсталик совғалари берди.

но

NO

2 март куни Республика гимнастикага ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика ва спорт гимнастика турлари бўйича жами 100 нафар қизлар ўртасида, 3 март куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида спорт рақси тури бўйича жами 50 нафар ўсмир қизлар ва болалар ўртасида ҳамда 4 март куни “Саҳоват спорт сервиз” АЖ сув ҳавзасида спортнинг сузиш ва синхрон сузиш ва сувга сакраш турлари бўйича жами 100 нафар ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги IV Республика спорт фестивали ўтказилди. Спорт фестивали 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Сен ёлғиз эмассан” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда бир қатор бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди. Турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар.

                                                                                      НО УзА

4-5 апрел кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминистр Университети спорт мажмуасида спортнинг жун ри до тури бўйича фонд Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари Бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар JUN RI DO спорт жамоат бирлашмаси ҳамкорликда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиладиган “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобақаси доирасида: тантанали очилиш маросими, иштирокчиларнинг ушбу спорт турининг анъанавий ва мусиқий либосларида чиқишлари, поинт спарринг, континиус спарринг, мусиқий ва мусиқасиз формалардаги кўргазмали чиқишлари билан қатнашди. Мусобақада жами 100 нафардан ортиқ 1996-2008 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.

JinRiDO 11

31 май куни Тошкент ирригация ва мелорация институти қошидаги “International house Tashkent” академик лицейи спорт мажмуасида Тошкент шаҳар JUN RI DO спорт жамоат бирлашмаси “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан спортнинг “JUN RI DO” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ турнири ўтказилди. Спорт мусобақаси доирасида: тантанали очилиш маросими, иштирокчиларнинг ушбу спорт турининг анъанавий ва мусиқий либосларида чиқишлари, поинт спарринг, континиус спарринг, мусиқий ва мусиқасиз формалардаги кўргазмали чиқишлари билан қатнашди. Мусобақада жами 100 нафарга яқин 1996-2008 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.

21 июл куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида “Камолот” ЁИҲнинг корхона, ташкилот ва муассасалардаги аъзолари ўртасида мини-футбол бўйича “Камолот кубоги” республика турнирини ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 14 дона совғалар мусобақада 2-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига тарқатиш учун берилди.

21 август куни “Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги ВестМинстр халқаро университети спорт мажмуасида ёшлар ўсмирлар ўртасида спортнинг бадминтон ва спорт рақси турлари бўйича “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт фестивали маросими бщлиб ўтди. Спорт мусобақаси доирасида: тантанали очилиш маросими, иштирокчиларнинг ушбу спорт турининг анъанавий ва мусиқий либосларида чиқишлари билан қатнашди. Мусобақада жами 100 нафардан ортиқ ўсмир ёшлар ва ўсмирлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.

uza

 

Ойнинг машҳур мақолалари