Турли кўрик-танлов, кўргазма ва фестивалларни ташкил этиш
2016 йилда фонд ва унинг худудий филиаллари томонидан қуйидаги Маданий-марифий тадбирлар ўтказилди.
Жумладан Фонд Марказий аппарати томонидан 2016 йилнинг 8 январ куни Тошкент шаҳридаги 22 ва 23-сонли “Меҳрибонлик” уйларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишдилар.
26 феврал куни Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорликда Республика вазирлик ва идораларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган 3 та номинациядаги ғолиблардан 42 нафар иштирокчиларга совғалар берилди.
4 март куни 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Зулфия мукофотининг 2016 йилги совриндорларининг Зулфия ҳайкали пойига гуллар қуйиши маросими ўтказилди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар топширилди.
4 март куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида спорт рақси тури бўйича ҳамда 5 март куни Тошкент халқаро Вестминистр университети спорт мажмуасида спортнинг бадминтон ва ушу турлари бўйича “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт фестивали ўтказилди Спорт фестивали доирасида яккалик ва жуфтликларда иштирокчилар қатнашди. Фестивалда жами 150 нафарга яқин 2000-2005 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмир қизлар ва болалар уч ёш тоифасида кураш олиб боришди.
10 март куни 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар аҳлоқ тузатиш колонияси тарбияланувчилари ўртасида “Эъзозимдасиз онажон” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Энг яхши иш эгаларига “Соғлом авлод учун” фондининг эсталик совғалари топширилди. Тадбир доирасида аҳлоқ тузатиш колониясида “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи томонидан концерт дастури ва бадиий чиқишлар намойиши ўтказилди. Тадбирда 100 нафарга яқин иштирокчилар қатнашдилар.
18 март куни Тошкент вилояти Қибрай тумани “Дўрмон” маданият саройида хайрия акцияси ташкил этилди. Хайрия акциясида Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 70 нафар қандли диабетли бемор болаларга “Соғлом авлод учун” фондининг хорижий ҳамкорларидан ҳисобланган “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан берилган 70 дона глюкометр, тест полоскалар, дори-дармонлар, ёзги оёқ кийими ва озиқ-овқат махсулотларидан иборат пакетлар топширилди.
25 март куни Тошкент шаҳридаги 21, 22 ва 23-сонли “Меҳрибонлик” уйларининг жами
50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишдилар.
30 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида спорт рақси тури бўйича ва 31 март куни “Саҳоват спорт сервиз” АЖ сув ҳавзасида спортнинг синхрон сузиш ва сувга сакраш турлари бўйича 21 март “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бир қатор бошқа ташкилотлар ҳамкорликда ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун V Республика спорт фестивали мусобақалари ўтказилди. Спорт фестивали доирасида спортнинг нафис турлари ҳисобланган сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва спорт рақси турлари бўйича мусобақаларда ҳар бир жамоа таркибида 3-10 нафардан иштирокчи қатнашди. Фестивалда жами 150 нафардан ортиқ 2005-20010 йилларда туғилган ўсмир қизлар ва болалар ўз тоифаларида кураш олиб боришди. Барча иштирокчилар ва ғолиблар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаларининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
2-4 май кунлари Ўзбекистон давлат консерваториясида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими вазирликлари, “Сўғдиёна” миллий чолғулар камер оркестри, Швейцариянинг ҳамкорлик бюроси, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмалари ҳамкорликда “Наврўз садолари” II халқаро мусиқа кўрик фестивалини ўтказишди. 2007 йилдан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу фестивал – болалар ва ёшларнинг мусиқий тарбиясига бағишланган Давлат дастурларини бажариш, шунингдек республикамизнинг келажакдаги маданиятининг ривожи учун миллий чолғуларимиз ижрочилигида етук кадрлар тайёрлашга йўналтирилгандир. 2016 йилги фестивал Ташкилий қўмита қарори ҳамда хорижий ҳамкорлар таклифи инобатга олиниб, II маротаба халқаро миқёсда ўтказилмоқда. Фестивал иштирокчилари: маданият, мусиқа ва санъат лицейлари ҳамда коллежлар оркестр ҳамда ансамбллар билан биргаликда, профессионал жамоалардан ташкил топгандир. Фестивал I босқичи жойларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ғолибликни қўлга киритган маданият, мусиқа ва санъат лицейлари ҳамда коллежлар жамоалари ҳамда қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларидан қатнашиб, умумий иштирокчилар сони 1000 нафардан зиёддир. Уларнинг ёши эса 16 ёшдан 19 ёшгачани ташкил этади. Бу йилги фестивалда Андижон шаҳрининг 43-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Болажон” ва Тошкент шаҳар 360-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Асалой” болалар ансамбли иштирок этди. Танлов учун ажратилган композиторлар ижодиётидан ҳар бир йўналиш учун янги шартли асарлар тавсия этилган. Ўтган йили ўтказилган фестивал – танлов натижалари ёш ижрочилар махоратини ўсишига анча ёрдам берди. Фестивал ғолибларига ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.
10-14 май кунлари “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмалари ҳамкорликда анъанавий ўтказилиб келинаётган ёш мусиқачилар ўртасидаги навбатдаги “Санъат ғунчалари” Халқаро кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабларида таълим олувчи, вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган ҳамда хориждан ташриф буюрган жами
180 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачилар ўзаро беллашдилар. Танлов Ўзбекистон давлат консерваториясида зарбли ва дамли чолғу асбоблар ижро йўналишида кичик гуруҳ 13-15 ёшли, катта гуруҳ 16-19 ёшгача бўлган мусиқачилар бор иқтидорларини сарфлаб ўз маҳоратларини намоён этадилар Иштирокчиларни тажрибали ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб борилди. Фестивал ғолиб ва совриндорларига “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликларининг қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.
27 май куни “Соғлом авлод учун” фонди (2 маҳал иссиқ овқат билан таъминландилар) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (100 дона бори-келиш темир йўл чипталари бепул ажратилди) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли ва Бўка туманидаги 15-сонли “Меҳрибонлик” уйларининг жами
50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишдилар.
31 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда “Ер куррасида тинчлик” Республика расмлар кўрик-танловини ўтказишди. Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарабияланувчилари қатнашишди. Улардан 100дан ортиқ расмлар вилоят босқичларида аниқланди. Шундан, 9 нафар ғолиблар ва 7 нафар номинациялар бўйича ғолибларнинг энг яхши ишлари танловнинг якуний босқичида эълон қилинди. Расмлар таниқли профессионал рассомлардан ташкил топган юқори малакали ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Танлов 3 та ёш категорияси бўйича ўтказилди: 3 ёшдан – 6 ёшгача, 7 ёшдан – 11 ёшгача, 12 ёшдан – 15 ёшгача. Шунингдек тадбир доирасида бир қатор халқаро кўрик-танловлар ғолиби ва лауреати соҳиби Сагатова Камиллани тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда “Ором” болалар ашула ва рақс гуруҳи ҳамда Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг оркестр жамоалари чиқишлари намойиш этилди.
2 июн куни “1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида махсус 10 кунлик доирасида “Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Республика “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари ҳамкорликдаги анъанавий тадбирлардан бири “Меҳрибонлик” уйлари тарбиланувчилари учун Тошкент шаҳридаги “Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида хайрия тадбирини ўтказди. Байрам тадбирида Тошкент (14 ва 15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари) ва Сирдарё (Гулистон болалар шаҳарчаси) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги (21, 22, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва SOS O`zbekiston Bolalar mahallalari) жами 1000 нафарга яқин “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва Мудофаа вазирлиги тизимида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилади. Ҳомийлар (Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан 1000 дона ичимликлар ва Тошкент вилояти ҳокимияти томонидан эса 1000 дона музқаймоқлар) томонидан бепул музқаймоқлар ва салқин ичимликлар берилди. Тадбирда “Ором” болалар ашула ва рақс гуруҳи ҳамда Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг оркестр жамоалари чиқишлари намойиш этилди.
2016 йил ёз ойларида эса ижтимоий муҳофаза муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таътил кунларини мароқли ўтишини ташкил этиш мақсадида, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасининг грант маблағлари доирасида жами 119 нафар “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳи ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳларига жалб этилди. Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳида 2-мавсум 18-29 июн кунлари ташкил этилиб, унда жами 30 нафар болалар соғломлаштирилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида 3-мавсум 8 июлдан 22 июлгача давом этб, унда жами 50 нафар болалар соғломлаштирилди. 4-мавсум 22 июлдан 2 августгача давом этиб, унда жами 39 нафар болалар соғломлаштирилди. 29 июл куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида болалар учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деб номлаган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
20 август куни Тошкент фотосуратлар уйида республика “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Танлов кўргазмаси якунида ҳайъат аъзолари томонидан аниқланган “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорлари “Соғлом авлод учун” фонди, “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси ҳамда Ўзбекистондаги Миср Араб Республикаси элчихонасининг Фан, таълим ва маданият марказининг кимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланадилар. Ушбу кўрик-танловда Республикамиздаги “Меҳрибонлик” уйларининг 1500 нафар тарбияланувчилари иштирок этиб, вилоят боскичларида ғолиб деб топилган 100 дан ортиқ акварел расмлар ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичига тақдим этилди ва ҳайъат аъзолари томонидан тасвирий асарлар йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар (1, 2, 3 ўринлар); 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар; амалий санъат асарлари йўналишида, 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1, 2, 3 ўринлар); 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар жами 12 нафар ғолиблар ҳамда 7 та номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Тадбирда “Ором” ва “Байрам” болалар ашула ва рақс гуруҳларининг оркестр жамоалари чиқишлари намойиш этилди.
14 ноябр куни “Соғлом авлод учун” фонди (2 маҳал иссиқ овқат билан таъминландилар) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (100 дона бори-келиш темир йўл чипталари бепул ажратилди) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати, 101-сонли махсус кар болалар мактаб интернати, 102-сонли ва 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси, Шохи Зинда ансамбли билан танишдилар.
1-2 декабр кунлари “Sog`lom avlod uchun” кубоги учун стол тенниси бўйича XIII – Республика ўсмирлар турнири ҳам ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш, халқаро майдонларда муносиб иштирок эта оладиган спорт усталарини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Яккасарой туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди. Ушбу турнир “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва Халқ таълими вазирликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси Федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Мазкур йиллар давомида турнир иштирокчилари сони ва савияси анча ортди. Ушбу турнирда Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 1-босқичда ғолибликни қўлга киритган жами 56 нафар 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар қатнашдилар. Мусобақа иштирокчилари жуфтлик ва якка тартибдаги мусобақаларда ўзаро беллашдилар. Турнир жуфт разряд асосида қиз ва ўғил болалар орасида Олимпия, яъни ўйинни тарк этиш тизими бўйича ўтказилди.
9 декабр куни “Соғлом авлод учун” фонди Мажлислар залида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар учун хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус ногиронлик аравачалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, юриш мосламалари ҳамда қўлтиқтаёқлар топширилди. Тақдим этилган ногиронлик аравачалари ва юриш мосламалари Германиянинг “Tovarishch – Helf for Children” халқаро ташкилотидан ҳамда АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан юборилган.
19 декабр куни “Sog`lom avlod uchun” фонди мажлислар залида Республика Скрининг марказига тақдим этилаётган махсус озуқа маҳсулотининг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Мазкур болалар учун махсус озуқа маҳсулотлари “East Service Logistics GmbH” компанияси томонидан тақдим этилаётган бўлиб, Фонд орқали Скрининг марказига етказиб берилмоқда.
Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида
• "Ер куррасида тинчлик" расмлар кўрик-танлови;
• Ўзбек Миллий чолғу Асбобларининг "Наврўз садолари" Республика фестивали;
• “Санъат ғунчалари” ёш мусиқачилар кўрик-танлови.
Махсус-интернат ва «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ўртасида
- “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танлови
- “Боллалар ижоди” расмлар кўрик-танлови
Ногиронлар ўртасида
“Мафтункор ранглар жилоси” Халқаро кўрик-танлови
Ижодий фаол болаларни қўллаб-қувватлаш шу жумладан, халқаро кўрик-танловларда иштирокини таъминлаш
2015 йил давомида– МАДАНИЙ – МАЪРИФИЙ СОҲАДА ҚИЛИНГАН ИШЛАР
Республикамизда туғилиб улғайиб бораётган ёш авлодни ақлан, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб ўсиши учун ишлаб чиқилган махсус дастурларни амалга ошириш борасида Фонднинг марказий аппарати ҳамда вилоятлардаги филиаллари ходимлари томонидан 2015 йил оммавий-маданий тадбирлар ташкиллаштирилди. Жумладан олганда,
2015 йил 5-6 январ кунлари Зарафшон кинотеатрида Мехрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун "Шолғом" номли эртак бўлиб ўтди. Жами иштирокчилар сони 125 нафарни жалб қилинди. Умумий харажатлар 1,5 млн сўмни ташкил этди.
Жумладан Фонд Марказий аппарати томонидан 2015 йилнинг 9 январ куни “Ўзбегим ёшлари” ансамбли иштирокида Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти зобитлари ва курсантлари учун маданий тадбирлар ўтказилди.
9 феврал куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Тошкент вилояти “Ариран” қариялар пансионатида бир қатор халқаро кўрик-танловлар ғолиб ва совриндори бўлган “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи иштирокида маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро фонди вакиллари иштирок этди. Тадбирда қатнашган кексаларга “Соғлом авлод учун” фондининг эсталик совғалари берилди.
25 феврал куни Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуасида республика вазирлик ва идораларида фаолият кўрсатувчи ва ўз вақтида фаолият кўрсатиб ҳозирги кунда нафақада бўлган хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ МК ва яна бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган “Спорт-нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спортнинг стол тенниси волейбол, шашка, шахмат, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақаларининг 3 та номинация эгаси бўлган жамоаларга “Соғлом авлод учун” фондининг жами 48 дона эсталик совғалари берди.
2 март куни Республика гимнастикага ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика ва спорт гимнастика турлари бўйича жами 100 нафар қизлар ўртасида, 3 март куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида спорт рақси тури бўйича жами 50 нафар ўсмир қизлар ва болалар ўртасида ҳамда 4 март куни “Саҳоват спорт сервиз” АЖ сув ҳавзасида спортнинг сузиш ва синхрон сузиш ва сувга сакраш турлари бўйича жами 100 нафар ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги IV Республика спорт фестивали ўтказилди. Спорт фестивали 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Сен ёлғиз эмассан” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда бир қатор бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди. Турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар.
25 март куни Тошкент шаҳридаги 22, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйларининг жами 50 нафар болалари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишдилар.
4-5 апрел кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминистр Университети спорт мажмуасида спортнинг жун ри до тури бўйича фонд Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари Бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар JUN RI DO спорт жамоат бирлашмаси ҳамкорликда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиладиган “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобақаси доирасида: тантанали очилиш маросими, иштирокчиларнинг ушбу спорт турининг анъанавий ва мусиқий либосларида чиқишлари, поинт спарринг, континиус спарринг, мусиқий ва мусиқасиз формалардаги кўргазмали чиқишлари билан қатнашди. Мусобақада жами 100 нафардан ортиқ 1996-2008 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.
23-25 апрел кунлари Ўзбекистон давлат Консерваториясида “Соғлом авлод учун” фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Суғдиёна” миллий чолғулар камер оркестри, Швейцариянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик бюроси, Ўзбекистон давлат Консерваторияси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорликда “Наврўз садолари” номли халқаро мусиқа кўрик фестивали ўтказилди. Фестивал иштирокчилари: мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари оркестр ҳамда ансамбллари иштирок этдилар. Фестивалнинг 1 босқичи (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да ғолибликни қўлга киритган мусиқа ва санъат мактаблари жамоалари ҳамда қўшни Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларидан иштирокчилар қатнашиб, умумий иштирокчилар сони 1000 нафардан ортиқни ташкил этди. Уларнинг ёши эса 3 ёшдан 15 ёшгачани ташкил этди. Фестивалда Андижон вилояти Жалолқудуқ туманидан 2-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Севинч” ва “Ширинтой” болалар ансамбллари, Пахтаобод туманининг 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Кичкинтой” болалар ансамбли, Тошкент шаҳар 360-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Асалой” болалар ансамбллари иштирок этди.
27-29 апрел кунлари “Соғлом авлод учун” фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорликда Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи ва Ўзбекистон Давлат Консерваториясида ёш мусиқачилар ўртасидаги навбатдаги “Санъат ғунчалари” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабларида таълим олувчи вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 150 нафарга яқин ёш иқтидорли мусиқачилар ўзаро беллашдилар. Танлов зарбли ва дамли чолғу асбоблари ижро йўналишида кичик гуруҳ 9 ёшдан 13 ёшгача, катта гуруҳ 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган мусиқачилар бор иқтидорларини сарфлаб ўз маҳоратларини намоён этдилар.
1 май куни “Соғлом авлод учун” фондида қандли диабет билан касалланган бемор болалар учун хайрия акцияси ташкил этилди. Хайрия акциясида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи жами 89 нафарга яқин “қандли диабетли” бемор болаларга фонд яқин ҳамкорларидан ҳисобланган “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан берилган 89 дона глюкометр, 916 дона тест полоскалар, 89 дона шприц ручкалар топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар эндокринология диспансери мутахассислари иштирок этди.
15 май куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Политехника касб-ҳунар коллежида ўқувчилар ўртасида “Соғлом авлод учун” фондининг Тиббий-ижтимоий марказининг шифокорлари томонидан “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” ва “Репродуктив саломатлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
27 май куни “Камолот ёшлар ижод саройи”да Республика “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги анъанавий “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу кўрик-танловда Республикамиздаги “Меҳрибонлик” уйларининг 1500 нафар тарбияланувчилари иштирок этиб, вилоят боскичларида ғолиб деб топилган 100 дан ортиқ акварел расмлар ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичига тақдим этилди ва ҳайъат аъзолари томонидан тасвирий асарлар йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар (1, 2, 3 ўринлар); 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар; амалий санъат асарлари йўналишида, 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1, 2, 3 ўринлар); 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан 3 нафар жами 12 нафар ғолиблар ҳамда 7 та номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
30 май куни “Камолот ёшлар ижод саройи”да Республикамиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарабияланувчилари қатнашишди. Улардан 100 дан ортиқ расмлар вилоят босқичларида аниқланди. Шундан, 9 нафар ғолиблар ва 7 нафар номинациялар бўйича ғолибларнинг энг яхши ишлари танловнинг якуний босқичида эълон қилинди. Танлов 3 та ёш категорияси бўйича ўтказилди: 3 ёшдан – 6 ёшгача, 7 ёшдан – 11 ёшгача, 12 ёшдан – 15 ёшгача.
31 май куни Тошкент ирригация ва мелорация институти қошидаги “International house Tashkent” академик лицейи спорт мажмуасида Тошкент шаҳар JUN RI DO спорт жамоат бирлашмаси “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан спортнинг “JUN RI DO” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ турнири ўтказилди. Спорт мусобақаси доирасида: тантанали очилиш маросими, иштирокчиларнинг ушбу спорт турининг анъанавий ва мусиқий либосларида чиқишлари, поинт спарринг, континиус спарринг, мусиқий ва мусиқасиз формалардаги кўргазмали чиқишлари билан қатнашди. Мусобақада жами 100 нафарга яқин 1996-2008 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.
2 июн куни “Меҳрибонлик” уйлари тарбиланувчилари учун Тошкент шаҳридаги “Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида хайрия тадбирини ўтказилди. Байрам тадбирида Тошкент (14 ва 15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари) вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги (21, 22, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ва SOS O`zbekiston Bolalar mahallalari) жами 1000 нафарга яқин “Меҳрибонлик” уйлари ва Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари тизимида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилади. Ҳомийлар (“Аминов Макс” МЧЖ ва “Royal Muz Service” МЧЖ )томонидан бепул музқаймоқлар ва салқин ичимликлар берилди.
5 июн куни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент шаҳридаги 21, 23 ва 30-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси ва бошқа тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.
25 июн куни Тошкент вилоятидаги Зангиота болалар аҳлоқ тузатиш колониясида “Гиёҳвандлик ва ОИТС – аср вабоси” мавзуидаги хайрия акциясини ташкил этилди. Хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” фонди Тиббий-ижтимоий Маркази шифокорлари тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбир доирасида Республика ёш томошабинлар театри актёрлари томонидан гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва унинг зарарларини кўрсатиб берувчи Тохир Маликнинг “Захарли томчи” асари асосида саҳналаштирилган театр намойиш этилди. Тадбирда жами 100 нафар тарбияланувчилар иштирок этди.
2015 йил ёз ойларида эса ижтимоий муҳофаза муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таътил кунларини мароқли ўтишини ташкил этиш мақсадида, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасининг грант маблағлари доирасида жами 230 нафар “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳи ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳларига жалб этилди. Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳида 1-мавсум 18-29 июн кунлари ташкил этилиб, унда жами 80 нафар болалар соғломлаштирилди. 2-мавсум 3-14 июл кунлари ташкил этилиб, унда жами 90 нафар болалар соғломлаштирилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида мавсум 24 июлдан 4 август кунигача давом этади, унда жами 60 нафар болалар соғломлаштирилди.
9 июл куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур номли истироҳат боғида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 11 июн “Халқаро Аҳолишунослик” куни ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган 110 нафар маҳалла маслаҳатчилари ва 48 нафар имконияти чекланган болалар иштирокида спорт марафони ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 50 дона совғалар имконияти чекланган болаларга тарқатиш учун берилди.
2015 йил ёз ойларида эса ижтимоий муҳофаза муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таътил кунларини мароқли ўтишини ташкил этиш мақсадида, “Соғлом авлод учун” фонди Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 70-сонли умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган “Бинафша” болалар кундузги оромгоҳида соғломлаштирилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 1050,0 минг сўм миқдоридаги маблағ ўтказилди.
21 июл куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида “Камолот” ЁИҲнинг корхона, ташкилот ва муассасалардаги аъзолари ўртасида мини-футбол бўйича “Камолот кубоги” республика турнирини ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 14 дона совғалар мусобақада 2-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига тарқатиш учун берилди.
21 август куни “Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги ВестМинстр халқаро университети спорт мажмуасида ёшлар ўсмирлар ўртасида спортнинг бадминтон ва спорт рақси турлари бўйича “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт фестивали маросими бщлиб ўтди. Спорт мусобақаси доирасида: тантанали очилиш маросими, иштирокчиларнинг ушбу спорт турининг анъанавий ва мусиқий либосларида чиқишлари билан қатнашди. Мусобақада жами 100 нафардан ортиқ ўсмир ёшлар ва ўсмирлар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.
5 сентябр куни “Соғлом авлод учун” фонди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти “Меҳрибонлик” уйи ва Гулистон болалар шаҳарчасининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишадилар.
25 сентябр куни “Соғлом авлод учун” фонди Тошкент шаҳридаги 22 ва 23-сонли “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда Тошкент шаҳридаги 101, 102 ва 106-сонли заиф эшитувчи, кар ва соқов болаларнинг жами 50 нафар учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳати ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси ва бошқа тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.
29 сентябр куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Катта янги обод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 198-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Маърифат ва эзгулик ёғдуси – устозларга таъзим!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳамда спорт мусобақаси ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 40 нафар иштирокчиларга совғалар берилди.
Фонднинг ҳудудий филиаллари томонидан ушбу йўналишда қуйидаги тадбирлар ташкил этилди:
Жумладан Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали, туман таянч масканлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўсмир қизлар ўртасида “Спорт нафислик ва соғломлик манбаи” шиори остида спортнинг стол тенниси волейбол, шашка, шахмат, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича Амударё туманидаги 3-сонли академик лицейда, Мўйноқ туманидаги 1-сонли транспорт касб-ҳунар коллежида, Элликқалъа туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, Қанликўл туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Хўжайли туманидаги 64-сонли мактабда, Тўрткўл туманидаги тиббиёт коллежида, Кегейли туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида, Қораўзак туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мусобақалар ўтказилди. Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Элликқаъла туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар ўртасида, Ҳўжайли туманидаги 71-сонли ўрта мактабда ўқувчилар ўртасида, Тўрткўл тумани 30-сонли умумтаълим мактабда ўқувчилар ўртасида, Қораузак туманидаги қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмалари ташкил этилди. 6 март куни Шимолий-ғарбий ҳарбий округи хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлигида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нукус гарнизони офицерлар уйида маданий тадбир ташкил этилди. “Соғлом авлод учун” фонди филиали Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва “Камолот” ЁИҲ бўлимлари ҳамкорликда Чимбой тумани Мудофаа ишлари бўлимида, Кенес қишлок ҳўжалик касб-ҳунар коллежида, Элликқалъа тумани академик лицейида, Мўйноқ тумани 1-сонли транспорт касб-ҳунар коллежида, Ҳўжайли тумани “Наврўз” кафесида, Тахтакўпир тумани болалар мусиқа ва санъат мактабида, Қанликўл тумани педагогика касб-ҳунар коллежида ва Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида, Тўрткўл тумани “Мираж” кафесида соғлом ва баркамол ўниб ўсаётган авлодни тарбиялашда иштирок этаётган фаол аёллар ва кекса авлод вакиллари билан коллеж ўкувчи қизлари ўртасида “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” учрашувлар ташкил этилди. 5 март куни Республика теннис турлари бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўсмир қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича “Соғлом авлод маликаси” турнири ўтказилди ва совғалар берилди. 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида Нукус шаҳридаги 2-сонли кўп тармоқли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида имконияти чекланган болалар ва мактаб ўқувчилари орасида “Қувноқ стартлар” спорт тадбири ўтказилиб, уларга совғалар берилди. 30 март – 3 апрел кунлари Қонлиқўл тумани Бешкўпир овул фуқаролар йиғини Бешкўпир қишлоқ врачлик пунктидаги 13-сонли ўрта мактабда, 6-10 апрел кунлари Нукус шаҳри 14 ва 23-сонли маҳалла фуқаролар йиғинларида, Хўжайли тумани Педагогика коллежида, Қонлиқўл тумани Арзимбеткум овул фуқаролар йиғини М.Нурмухаммедов қишлоқ врачлик пунктидаги 5 ва 17-сонли ўрта мактабларда, 13-17 апрел кунлари Қонлиқўл тумани Қонлиқўл посёлка фуқаролар йиғини А.Мусаев қишлоқ врачлик пунктидаги 20 ва 23-сонли ўрта мактабларда, 20-24 апрел кунлари Нукус шаҳар 3-сонли Академик лицейида, Қонлиқўл тумани Наврўз овул фуқаролар йиғини Қонлиқўл қишлоқ врачлик пунктидаги 2-сонли ўрта мактабда ва Қонликўл педагогика коллежида, 27 апрел – 1 май кунлари Қонлиқўл тумани Қонлиқўл овул фуқаролар йиғини Олтинкўл қишлоқ врачлик пунктидаги 3-сонли ўрта мактабда 4-8 май кунлари Қораузак тумани Қорабуға овул фуқаролар йиғинида Қорабуға қишлоқ врачлик пунктидаги 15 ва 32-сонли ўрта мактабларда, 11-15 май кунлари Қораузак тумани Досназаров қишлоқ врачлик пунктидаги 4 ва 14-сонли ўрта мактабларда 18-22 май кунлари Қораузак тумани Қоракўл овул фуқаролар йиғини Қоракўл қишлоқ врачлик пунктидаги 5-сонли ўрта мактабда, Қораузак иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида, 25-29 май кунлари Қораузак тумани Бердақ овул фуқаролар йиғини Қаршигали қишлоқ врачлик пунктидаги 6 ва 18-сонли ўрта мактабларда, 1-5 июн кунлари Тахтакўпир тумани Мулк овул фуқаролар йиғини Мулк қишлоқ врачлик пунктида, 8-12 июн кунлари Тахтакўпир тумани Қараой овул фуқаролар йиғини Ўзбекистан маҳалла фуқаролар йиғинида жами 9131 нафар ўсмирларга шахсий суҳбатлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. 15-19 июн кунлари Нукус шаҳридаги 23-сонли маҳалла фуқаролар йиғинида, Тахтакўпир тумани Қоратерен овул фуқаролар йиғинида, 22-26 июн кунлари Тахтакўпир тумани Белтау овул фуқаролар йиғинида ва қишлоқ врачлик пунктида, 3-7 август кунлари Элликалъа туманидаги Қирққиз овул фуқаролар йиғинида ва қишлоқ врачлик пунктида, 10-14 август кунлари Элликалъа тумани Гулистон овул фуқаролар йиғинида ва қишлоқ врачлик пунктида, 17-21 август Элликалъа тумани Янгиер маҳалла фуқаролар йиғинида, Акчакул қишлоқ врачлик пунктида, 24-28 август Эллиқалъа тумани Тупраққалъа овул фуқаролар йиғинида ва қишлоқ врачлик пунктида 2-4 сентябр кунлари Тўрткўл тумани Кўҳна Тўрткўл овул фуқаролар йиғинида, Шароф Рашидов қишлоқ врачлик пунктида, 12-сонли ўрта мактабда, 7-11 сентябр кунлари Тўрткўл тумани Мискин станцияси Оққамиш овул фуқаролар йиғинида, 14-18 сентябр кунлари Нукус шаҳри Педагогика коллежида, Тўрткўл тумани Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинида, 5-сонли ўрта мактабда вояга етмаганлар орасида тарғибот ишлари ўтказилди. Имконияти чекланган болалар ва мактаб ўқувчилари орасида “Қувноқ стартлар” спорт тадбири ўтказилиб, иштирокчиларга совғалар берилди. Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб вояга етмаган ўсмир қизлар ва болалар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказиоди. Жисмоний тарбия ва спорт фаоллари ва таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Чемпионлик сирлари” ва “Жаҳонни лол қилай десангиз…” мавзуида Қорақалпоғистон Республикаси каратэ Федерациясининг чемпионлари билан 11-август куни Нукус шаҳридаги 2-сонли кўп тармоқли болалар мактабида спортчилар билан учрашув бўлиб ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ талими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда Нукус шаҳридаги 17-сонли мактабда “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақаларининг финал босқичи ўтказилди.
Фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали томонидан “Нафис” гимнастика спорт мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб спортнинг бадий гимнастика тури бўйича “Нафосат олами” шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу тадбирда 100 нафар ўсмир қизлар иштирок этдилар. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан иштирокчиларга санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 100,0 минг сўм маблағ сарфланди. вилоят Ахборот ресурс Марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Иштирокчилар сони 80 нафарни ташкил этилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигена воситалари ҳамда ҳомийлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 32-сонли “Меҳрибонлик” уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тарбияланувчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 171,6 минг сўмлик 20 дона болалар курткаси билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Тадбирда 98 нафар иштирокчи қатнашди. Болалар “Мурувват” уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тарбияланувчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 362,9 минг сўмлик 346 дона гамаш билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Тадбирда 220 нафар иштирокчи қатнашди. Аёллар “Мурувват” уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тарбияланувчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 362,9 минг сўмлик 346 дона гамаш билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон либерал демократик партияси ва “Тадбиркор аёл” уюшмалари вилоят бўлимлари ҳамкорликда Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрик ташкил этилди. Жами 187 нафар иштирокчи ўртасида семинар ўтказилди. Шунингдек, Ромитан туман касб-ҳунар коллежи талабалари ўртасида “Ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилада аёлнинг ўрни” мавзусида маъруза ўтказилади. Тадбирда 250 нафар иштирокчи қатнашди. Бухоро шаҳар 123-сонли заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди. Иштирокчилар сони 32 нафарни ташкил этди. Ёш мусиқачилар ўртасида дамли ва зарбли чолғу ижрочиларининг “Санъат ғунчалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Иштирокчилар сони 60 нафарни ташкил этди. Ёш мусиқачилар ўртасида кўповозли халқ чолғулари ансамбл ва оркестрларнинг “Наврўз садолари” вилоят кўрик танлови ўтказилди. Иштирокчилар сони 60 нафарни ташкил этди. 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб мактабгача таълим муассасаларида болажонлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 26 нафарни ташкил этди. 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб самбо бўйича 2001-2002 йилларда ҳамда 2003-2004 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Иштирокчилар сони 21 нафарни ташкил этди. 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб мактаб ўқувчилари ўртасида “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик танлови ўтказилди. Иштирокчилар сони 300 нафарни ташкил этди. 32-сонли “Меҳрибонлик” уйида “Камалак жилоси” тадбири ўтказилди. Иштирокчилар сони 90 нафарни ташкил этди. 9 май “Хотира ва қадрлаш кунига” бағишлаб шарқ якка кураши таэквандонинг ИТФ йўналиши бўйича клублараро ёшлар ва катталар ўртасида вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил этди. “Кексаларни эъзозлаш йили” ва 9 май “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишлаб спортнинг комбат айкидо тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Бухоро вилояти чемпионати ўтказилди. Иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил этди. 2015 йилнинг 6 ойи давомида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўрта махсус таълим ва Халқ таълими бошқармалари ҳамда Репродуктив саломатлик марказлари билан ҳамкорликда вилоятдаги шаҳар ва туманларда, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, ўрта махсус таълим муассасаларида, “Соғлом авлод асослари ва оила” ўқув дастурлари бўйича 2000 нафардан ортиқ ўқувчи қамраб олинди. “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган шиор остида Мустакиллигимизнинг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб Пешку туман “Боғимусо” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом авлод учун” II даражали орден соҳиби Мустафоев Исмоил билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди. Иштирокчилар сони 73 нафарни ташкил этилди. Ромитан туман 9-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси стол тенниси бўйича Республика чемпиони ва Осиё чемпионати совриндори Баҳодирова билан Ромитан туман “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Чемпионлик сирлари” мавзусида учрашув ташкил қилинди. Иштирокчилар сони 94 нафарни ташкил этди. Бухоро шаҳар 10-сонли ўрта умумтаълим мактабида Каратэ спорт тури бўйича Республика чемпиони ва Осиё чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби Тўйев Бекзод билан “Жаҳонни лол қилай десангиз…” мавзусида учрашув ташкил қилинди. Иштирокчилар сони 107 нафарни ташкил этди. Мактабгача таълим муассасаларида ҳаётнинг бошланғич пиллапояларига қадам қўяётган болажонларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини оширишга қаратилган “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақасининг шаҳар ва туман босқичи ўтказилди. Иштирокчилар сони 1760 нафарни ташкил этди.
Фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали томонидан 2-4 март кунлари бадиий гимнастика федерацияси билан ҳамкорликда Жиззах шаҳар бадиий гинастика мактабида спортнинг гимнастика, бадиий гинастика, спорт рақси турлари бўйича ёш ёш спортчилар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун IV спорт фестивали ўтказилди. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Жиззах шаҳар “Соғлом авлод учун” таянч пункти, халқ таълими бўлими, хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 6-сонли умумтаълим мактабида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик танлови ва шоира Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан 29 та умумутаьлим мактабларининг иқтидорли ўқувчи қизлари ўртасида “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танлови ташкил қилинди. Бунда ёш спортчи, ёш мусиқачи, ёш қаламкаш, ёш мусаввир номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолибларга фахри ёрлиқлар топширилди. Жиззах туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти ҳамда Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда тумандаги 16-сонли умумтаълим мактабида 7-8 синф ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Танлов ғолибларига фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғаларига берилди. Зомин туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти, халқ таълим бўлими ҳамкорликда тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида 5-9 синф ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ташкил этилди. Кўрик танлов иштирокчиларига фахрий ёрлиқ ва эсталик соғалари берилди. Жиззах шаҳар “Соғлом авлод учун” таянч пункти билан ҳамкорликда Тошлоқ маҳалла гузарида кекса авлод вакиллари ва ўқувчилар билан “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида учрашув ташкил этилди. Фориш туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўқувчилари ва тумандаги фаол аёллар иштирокида “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида учрашув ташкил этилди. Жииззах шаҳар Педагогика касб-ҳунар коллежида 155 нафар ўқувчи қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Ўсмир қизларни ҳаётга таёрлаш ҳамда оилада аёллар ўрни” ва “Қамқонликни олдини олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Жиззах тиббиёт коллежида, Жиззах санъат коллежида ва 6-сонли умумтаълим ўрта мактабларида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Ўсмир қизларни ҳаётга таёрлаш ҳамда оилада аёллар ўрни” ва “Қамқонликни олдини олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Жами иштирокчилар 170 нафарни ташкил этди. Арнасой туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти томонидан Арнасой иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўқувчилари ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Ўсмир қизларни ҳаётга таёрлаш ҳамда оилада аёллар ўрни” ва “Қамқонликни олдини олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Зомин туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти, Туркман қишлоқ врачлик пункти, Чорвадор қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида аҳоли ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг” мавзулларида давра сухбатлари ташкил этилди ва мавзуга оид буклетлар тарқатилди. 2 май куни “Соғлом авлод учун” фонди вилоят Халқ таълими билан ҳамкорликда 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Кўрик танловда тарбияланувчилар ўзларининг чизган расмлари ва амалий қўл меҳнатлари билан иштирок этдилар. 13 май куни вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Жиззах шаҳар Х.Олимжон ҳиёбонида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ер куррасида тинчлик” мавзусида болалар расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Кўрик-танловда шаҳар ва туман умумталим мактаби ва мактабгача таълим муассасасининг иқтидорли ва ёш тасвирий санъат усталари иштирок этдилар. Кўрик танловда жами 70 нафар ўқувчилар иштирок этди. Жиззах шаҳридаги вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” ҳафталиги ўтказилди. Фестивалда 250 нафар иштирокчилар ўзларининг ижодий кўргазмалари билан иштирок этдилар.
Фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали томонидан 20 феврал куни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 5-сонли олимпия заҳираларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг кураш залида эркин кураш бўйича 1995-1998 йилларда, 2001-2003 йилларда туғилган ўсмир ва ёш қизлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги ташкил этилди. Мусобақа якунида ғолиблар ҳомий ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 5 март куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 3-сонли оилавий поликлиникага қарашли “Умид” ногиронлар жамиятида қизлар ўртасида “Нафосат олами” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. 11 нафар ғолиб бола “Соғлом авлод учун” фонди Зарафшон шаҳар таянч маскани томонидан 143,0 минг сўмлик совғалар билан тақдирландилар. 6 март куни Зарафшон шаҳар “Соғлом авлод учун” фонди шаҳар таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Онам, бувим ва опам учун совға” шиори остида 2 нафар меҳнат фахрийлари ҳолидан манзилли хабар олинди, фонд томонидан 135,0 минг сўмлик совғалар билан тақдирландилар. 5 март куни Хатирчи туман “Соғлом авлод учун” фонди туман таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Онам, бувим ва опам учун совға” шиори остида 5 нафар меҳнат фахрийлари ҳолидан манзилли хабар олинди. Фонд томонидан инсонпарварлик совғалар билан тақдирландилар. 5 март куни Қизилтепа туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 5-сонли мактабда “Менинг онам” мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида расмлари кўрик-танлови ташкил этилди. Тадбир якунида фаол иштирок этган 3 нафар ўқувчи фонд томонидан инсонпарварлик совғалари билан тақдирланди. 9 март куни вилоят “Соғлом авлод учун” фонди халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 8-сонли мактабда “Менинг онам” мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида расмлари кўрик-танлови ҳамда “Онам, бувим ва опам учун совға” шиори остида болалар ўртасида мохир қўллар кўрик-танлови ташкил этилди. Тадбир якунида фаол иштирок этган 3 нафар ўқувчи фонд томонидан инсонпарварлик совғалари билан тақдирланди. 5 март куни Хатирчи туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қишлоқ ҳўжалиги касб-ҳунар коллежида “Оналарга таъзим” шиори остида 5 нафар коллежида жамоа ишларида фаол иштирок этаётган талаба қизлар фонд томонидан инсонпарварлик совғалари билан тақдирланди. 6 март куни Хатирчи туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Оналарга таъзим” шиори остида 2 нафар ногиронлар ҳолидан манзилли хабар олинди. Фонд томонидан инсонпарварлик совғаси сифатида ногиронлик аравачаси топширилди. 5 март куни Нурота туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Оналарга таъзим” шиори остида Нурота шаҳар маданият уйида туман ривожида фаол иштирок этаётган меҳнат фахрийлари, фермер хўжалиги ишчилари иштирокида маданий тадбир ташкил этилди. Тадбир якунида тумандаги 20 нафар фаол аёллар ҳомий ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди. 6 март куни Қизилтепа туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ҳамиша эъзоздасиз аёллар” шиори остида “Нафосат” маданият саройида туман ривожида фаол иштирок этаётган меҳнат фаҳрийлари, фермер ҳўжалиги ишчилари ва тиббиёт ҳодимлари иштирокида маданий тадбир ташкил этилда. Тадбир якунида тумандаги 12 нафар фаол аёллар ҳомий ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди. 4 март куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Навбаҳор туманидаги Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғинидаги 14-сонли мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида “Камқонликни олдини олса бўладими?” ва “Ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилада аёлнинг ўрни” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. 5 март куни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Стол тенниси федерацияси Навоий вилоят бўлими билан ҳамкорлигида ўсмир қизлар ўртасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод маликаси” турнири ташкил этилди. Мусобақага 2002-2005 йилларда ва ундан кичик бўлган ёшдаги 20 нафар қизлар иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан тақдирландилар.
Фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали томонидан 4 март куни вилоят “Баркамол авлод” Маркази ва Поп туманидаги тиббиёт касб-ҳунар коллежида жами 200 нафар ўқувчилар ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 150,0 минг сўмлик санитария-гигена воситалари ҳамда ҳомийлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 6 март куни Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўқувчи ёшлар ўртасида спортнинг сузиш, бадий гимнастика, спорт рақси, спорт гимнастикаси турлари бўйича “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун IV спорт фестивали шаҳар ва туман босқичлари ўтказилди. Спорт мусобақасида 300 нафар ўсмирлар қатнашди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 200,0 минг сўмлик ҳамда ҳомийлар томонидан совғалар тарқатилди. 3-6 март кунлари Ғурумсарой иқтисодиёт коллежида, Санг маиший хизмат коллежида, Тўрақўрғон қишлоқ ҳўжалиги коллежида, Чуст тиббиёт коллежида жами 550 нафар ўқувчилар ўртасида соғлом ва баркамол ўниб-ўсаётган авлодни тарбиялашда иштирок этаётган фаол аёллар, кекса авлод вакиллари билан коллеж ўқувчи қизлари ўртасида “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” мавзуида учрашувлар ташкил этилди. 23-26 феврал кунлари жами 300 нафар Чуст туманидаги Варзик ва Олмос қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар, фахрий ва якка-ёлғиз онахонлар тиббий кўрикдан ўтказилди. 3-10 март кунлари Наманган юридик коллежида, Давлатобод енгил-саноат касб-ҳунар коллежида, Тўрақўрғон тумани 14, 24 ва 37-сонли мактабларда жами 486 нафар ўқувчи қизлар орасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилада аёлнинг ўрни” ва “Камқонликнинг олдини олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди. 7 март куни Чуст туманидаги Олимпия захираларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар стол тенниси мактабида “Соғлом авлод маликаси” турнирини ташкил этди. Қатнашчилар сони 70 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 150,0 минг сўмлик ва ҳомийлар томонидан 250,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. Наманган шаҳридаги 2 та маҳаллада хайрия тадбири ташкил этилди. “Болалар бизнинг бахтимиз болалик” мавзусида Тўрақўрғон туманидаги 48-сонли мактаб интернатда “Наврўз” байрами муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилиб, 20 нафар болаларга совғалар тақдим этилди. 26-сонли “Меҳрибонлик” уйидаги болалари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 135 дона мурувват дорилари тарқатилди. 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Наманган шаҳридаги 300 нафар етим болалар учун Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида “Биз бахтиёр болалармиз” байрам дастурларига таклиф этилиб, хайрия тадбирлари ўтказилди. Мустақиллик байрамига бағишлаб шахардаги “Боғи Эрам” тантаналар мажмуасида кам таъминланган оила фарзандларина маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Фонднинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиали томонидан 29 январ куни Олимпия захиралари тайёрлаш марказида ўсмир ўғил болалар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Ғолиблар ва иштирокчиларга “Соғлом авлод увун” фонди томонидан ёзги оёқ кийимлари ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. 7 феврал куни спортнинг ушу тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолиблар ва иштирокчиларга “Соғлом авлод увун” фонди томонидан ёзги оёқ кийимлари ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. 4 март куни “Умид ниҳоллари 2015” спорт мусобақаларининг гимнастика тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ғолиблар ва иштиокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ёзги оёқ кийимлар ва санитария-гигиена воситалари ва эсдалик совғалари берилди. 5 март куни 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Самарқанд шаҳар Тутзор маҳалласида 8 нафар фахрийларни жалб этган ҳолда 23 нафар иштирокчи қатнашган “Жаннат оналар оёғи остидадур!” шиори остида тадбир ўтказилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 100,0 минг сўмлик совғалар берилди. “Соғлом авлод учун” фонди “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда 6 март куни Ҳунармандчилик ва муҳандислик касб-ҳунар коллежида 50 нафар иштирокчи қатнашган “Жамият ривожида хотин қизларнинг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Самарқанд шаҳар “Алпомиш” ресторанида 5 нафар иштирокчи, 15 нафар фахрийлар, 15 нафар иқтидорли ёшлар ўртасида “Келин-куёв” шоуси ўтказилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 130,0 минг сўмлик совғалар берилди. 7 март куни 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Нуроний” жамғармасида 15 нафар корхона ва ташкилотларда хизмат кўрсатиб, ҳозирги вақтда нафақадаги фахрий аёлларга бағишланган “Доимо эъзоздасиз!” шиори остида тадбир ўтказилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 120,0 минг сўмлик совғалар берилди. 7 март куни вилоят марказий спорт мажмуасида “Соғлом авлод маликаси” турнирини ташкил этди. Қатнашчилар сони 25 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 30,0 минг сўмлик ва ҳомийлар томонидан 30,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 13 март куни 8 март Халқаро-хотин қизлар куни муносабати ўқувчи ёшлар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун IV спорт фестивали спортнинг 5 тури бўйича ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ғолиблар ва иштирокчиларга ёзги оёқ кийимлари, санитария-гигиена воситалари, эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар берилди. 14 март куни 21 март “Наврўз” байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Делфин” сув ҳавзасида спортнинг синхрон сузиш тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. 16 март куни Пайариқ тумани Қахрамон маҳалласида ўсмирлар ўртасида маҳаллалараро спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолиблар ва иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ёзги оёқ кийимлар, санитария-гигиена воситалари ва эсдалик совғалари берилди. 17 март куни 21 март “Наврўз” байрами муносабати билан спортнинг мини футбол тури бўйича қизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Ғолиблар ва иштиокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ёзги оёқ кийимлар, санитария-гигиена воситалари ва эсдалик совғалари берилди. 27 март куни тоғ спорти ва туризми бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида “Согдиана 2015” туриадаси Республика босқичи бўлиб ўтди. Ғолиблар ва иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ёзги оёқ кийимлари, санитария-гигиена воситалар ва эсдалик совғалари берилди. 4 апрел куни “Наврўз садолари” VIII Республика кўп овозли миллий чолғу ансамбллар фестивали ўтказилди. Иштирокчиларга эсдалик совгалари баерилди. 18 апрел куни спортнинг ушу тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолиблар ва иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ёзги оёқ кийимлари ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. 29 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 6-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан болаларга ёзги оёк кийимлар ва эсдалик совғалари берилди. 30 май куни “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан 10-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. 30 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати спортнинг гимнастика тури бўйича вилоят биринчилиги очилиш мусобақаси бўлиб ўтди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ғолиблар ва қатнашчиларга совғалар берилди. 1 июн куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақаси ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ғолиб жамоалар ва иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди. 1 июн куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ватанпарвар маҳалласида “Бахтли болалик” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Болажонларга эсдалик совғалари берилди. 5 май куни йил 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Самарқанд шаҳар миллий ҳунармандчилик кўргазмалар залида байрам тадбири ўтказилди. 24 июн куни Нарпай туманида спортнинг шахмат тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида мусобақа ўтказилди. иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсдалик совғалари берилди. 26 июн куни 26 июн “Халқаро гиёҳвандликга қарши кураш куни” муносабати билан “Ёшлик” истирохат боғида тадбир ўтказилди. 3 июн куни ўсмирлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича спорт мусобақаси бўлди. Ғолибларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар берилди. 6 июл куни “Ситора” номли болалар оромгоҳида “Гулхан” тадбири бўлиб ўтди. Иқтидорли болаларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсдалик совғалари берилди. 17 июл куни “Ораста қизлар” кўрик танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди. Қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди. 23 июл куни ўсмирлар ўртасида кураш спорт тури бўйича “Маҳалламиз пахлавонлари” спорт тадбири ўтказилди. Қатнашчилар ва ғолибларга ёзги оёқ кийимлар ва совғалар топширилди. 29 июл куни “Отам, онам ва мен – спортчи оила” вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ғолиблар ва қатнашган оилаларга эсдалик совғалари берилди. 14 август куни Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан ўсмирлар ўртасида “Футболимиз келажаги” футбол спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Қатнашчиларга ёзги оёк кийими берилди. 15 июл куни Мустакиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан ўсмирлар ўртасида сузиш бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Қатнашчиларга ёзги оёк кийимлари ва эсдалик совғалари берилди. 21 июл куни спортнинг стол тенниси тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди. 3 сентябр куни Мустакиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан ўсмирлар ўртасида енгил атлетика спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Қатнашчиларга ёзги оёқ кийими ва эсдалик совғалари берилди.
Фонднинг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали томонидан Сирдарё тумани ногирон аёллар “Мурувват” уйида 26 феврал куни маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 200 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчилар вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан мурувват совғалари берилди. 10 март куни Гулистон шаҳар 2-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Санъат ғунчалари” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда 110 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсдалик совғалари берилди. Шу билан биргаликда вилоят Маданият ва спорт бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Мудофаа бошқармаси билан ҳамкорликда “Аскар оналарни шарафлаймиз” мавзусида байрам тадбири, вилоятдаги 5599, 51785 ва 51917-сонли ҳарбий кисмларда спортнинг, карате, жет-кундо, стол тенниси, Ўзбек жанг санъати, бадиий гимнастика, комбат айкидо, футбол, волейбол, бадментон каби турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 9 ой давомида 135 та спорт мусобақалари ҳамкорликда ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди филиали ва таянч масканлари томонидан 9 ойи давомида 72 та спорт мусобақалари вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Халк таълими бошқармаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси “Камолот” ЁИХ бўлимлари, сиёсий партиялар ва бир қанча ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказиб келинмокда.
Фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали томонидан 3 март куни Термиз шаҳридаги болалар ижодиёти марказида қиз болалар ўртасида спортнинг бадиий гимнастиқа тури бўйича вилоят биринчилиги ўтқазилди. Мусобақа ғолибларига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан оёқ-кийимлари ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. 7 март куни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, Денов туманидаги тиббиёт касб ҳунар коллежи ва ида қишлоқ хўжалиги ва касб ҳунар коллежининг талабалари ҳамда тумандаги 81 ва 83-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида болалар спортини ривожлантириш мақсадида хайрия тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Сариосиё туманидаги сув ҳўжалик касб-ҳунар коллежининг талабалари ўртасида болалар спортини ривожлантириш мақсадида хайрия тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Термиз шаҳридаги 9, 11 ва 13-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари ўртасида болалар спортини ривожлантириш мақсадида хайрия тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Термиз шаҳридаги “Болажон” истироҳат боғида байрам сайли ташкил этилди Ушбу сайл дастуридан ўрин олган эстафета, стол тенниси, арқон тортиш спорт тадбирлари ҳам ўтказилди. Мусобақаларда 1800 нафар иштирокчилар қатнашди. Жами 900,0 минг сўмлик хомийларнинг эсдалик совғалари билан тарқатилди. 1-6 март кунлари Денов ва Шўрчи туманларидаги “Шўрчи донмахсулотлари” комбинатининг спорт мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланиб, миллий кураш бўйича жами 117 нафар хотин-қизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақа совриндорларига “Соғлом авлод учун” фондининг Денов ва Шўрчи туман таянч масканлари ҳамда ҳомийларнинг 600,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди. 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, 1-5 март кунлари “Соғлом авлод учун” фонди Ангор тумани таянч маскани томонидан қишлоқ ва ўрмон ҳўжалиги касб-хунар коллежида “Она ва қайнона” мавзуида кўрик-танлови ташкил этилди ҳамда 9, 24 ва 31-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Балли-қизлар” кўрик-танловлари ўтказилди. “Соғлом авлод учун” Қизириқ туман таянч маскани томонидан Педагогика касб-хунар коллежида “Онам учун совға” шиори остида моҳир қўллар кўрик-танлови ва Ахборот технологиялар касб-ҳунар коллежида “Она азиз, она мўътабар” мавзуида маданий маърифий тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда 570 нафар иштирокчи қатнашди. Шўрчи туманидаги қишлоқ хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежида ҳамда тумандаги 46-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида, “Й.Охунбобоев” ва “Хўжамиёров” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида, Денов туманидаги тиббиёт касб-ҳунар коллежининг ўқитувчилари ва талабалари ўртасида, Қизириқ туманидаги сув ҳўжалик касб-ҳунар коллежининг ўқитувчилари ва талабалари ўртасида, Шеробод туманидаги тиббиёт касб-ҳунар колежида ҳамда 24, 33 ва 38-сонли умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари ва ўқувчи-талабалари ўртасида, Музрабод туманидаги “Р.Буриев” қишлоқ врачлик пунктида, Ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида, Аграр ва маиший хизмат кўрсатиш ва Педагогика касб-ҳунар коллежларида ҳамда 1, 10 ва 16-сонли умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида, Бойсун туманидаги қурилиш-иқтисодиёт, Маиший-хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежларида, 31 ва 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳамда “Ю.Қодиров”, “Ариқ усти” маҳалларининг 777 нафар аҳоли ва ўқувчилари ўртасида, туманнинг 4, 50, 51 ва 52-сонли умумтаълим мактабларининг 119 нафар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида, Сариосиё туманидаги педагогика касб-ҳунар коллежининг ўқитувчилари ва талабалари ўртасида “Соғлом она-соғлом бола”, “Оналарга таъзим”, “Репродуктив саломатлик” мавзуларида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. 21 март “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан “Жисмоний баркамоллик – гўзаллик рамзидир” шиори остида қуйидаги спорт мусобақалари ўтказилди. 13 март куни Денов тумани тиббиёт колежида хотин-қизлар ўртасида анъанавий 2-минтақавий кураш бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди. Мусобақа совриндорлари ҳомийларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 13-14 март кунлари Сариосиё туманидаги болалар спорт мажмуасида Ўзбек кураши бўйича ўсмир ва қизлар ўртасида вилоят биринчилиги спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолиблар ва совриндорларга “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. 16 март куни Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида мактаб ўқувчи қизлари ўртасида спортнинг енгил атлетиқа тури бўйича “Баҳор малиқалари-2015” худудий мусабоқалари ўтқазилди. Мусобақа совриндорларига ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. 17-18 март кунлари Термиз шаҳридаги “Болажон” истироҳат боғида Термиз шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28 та мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида “Бахорой” сайиллари спорт мусобақалари ўтқазилди. Ушбу мусобақанинг иштирокчилари ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди. 19 март куни Қизириқ туманидаги Бирдамлик маҳалласидаги 74-сонли умумтаълим мактабида “Соғлом авлод – насл келажаги” қўшма Низом лойиҳаси асосида ўсмир ёшдаги ўқувчилар ва маҳаллалардаги 5-6 ёшли болалар ўртасида турли спорт тадбирлари ўтказилди. Тадбир ғолиблари ва фаол иштрок этганларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан фаҳрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалар берилди. 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, “Соғлом авлод учун” фонди, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси вилоят бўлими, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Халқ ижодиёти маданий ва маърифий ишлар вилоят илмий-методик маркази билан ҳамкорликда 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган иқтидорли болалар ўртасида “Ер куррасида тинчлик”, “Мустақил юрт фарзандиман” ва “Меҳримиз сенга болажон” шиори остида вилоят расмлар кўрик танловлари ўтказилди. 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, мактабгача таълим муассасаларида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, болаларда ижодкорлик қобилиятларини ўстириш, эстетик ва бадиий дидни тўғри шакллантириш мақсадида, Термиз шаҳридаги Маннон Уйғур номли драма театрида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ҳар бир фарзандга меҳр эътибор” шиори остида “Сурхоннинг жажжи гўзали” вилоят кўрик танлови ўтказилди. Ушбу кўрик-танловда болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди ҳамда танлов ғолиб ва совриндорларини вилоят филиали ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. “Соғлом авлод учун” фондининг Бойсун, Денов, Сариосиё туман таянч масканлари томонидан 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир фарзандга меҳр эътибор” шиори остида 1 июн куни тумандаги “Болажон” истироҳат боғида махсус дастур асосида тадбир ўтказилди. 26 июн “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”га бағишлаб, Наркотик моддаларни назорат қилиш вилоят минтақавий комиссияси, “Соғлом авлод учун” фонди, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” фонди вилоят бўлимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Гиёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” шиори остида ёшлар орасида Термиз шахрида кичик марафон югуриш, Термиз олимпия захиралари коллежида сузиш мусобақаси ҳамда “Алпомиш” ўйингоҳида футбол ва енгил атлетика спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу спорт мусобақалар ғолиб ва совриндорлари “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомийларнинг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар. Махсус-мактаб интернатлари ва “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларини қўллаб-қувватлаш ва уларга инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш мақсадида, “Соғлом авлод учун” фонди томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик” уйига ҳамда Сариосиё туманидаги 66-сонли, Денов туманидаги 67-сонли, Шўрчи туманидаги 68-сонли ва 122-сонли махсус мактаб интернатларига умумий миқдори 1780 дона дори-дармонлари мурувват ёрдамлари тариқасида етказиб берилди.
Фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали томонидан 15 январ куни Урганч шаҳридаги “Баркамол авлод” марказида шахмат бўйича олий лига биринчилигининг вилоят босқичи ўтказилди. Ғолибларга вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар топширилди. 18 январ куни “Кексаларни эъзозлаш йили”га ва 14 январ “Ватан ҳимоячилари” кунига бағишлаб спортнинг самбо кураши бўйича 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда 2002-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг очиқ биринчилиги ўтказилди. Ғолибларга вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари топширилди. 28 феврал куни олимпия захиралир коллежида жами 200 нафар нафақадаги ўқитувчилар ўртасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Спорт нафислик ва соғломлик манбаи” шиори остида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка ва бадмингтон турлари бўйича спорт фестивали ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан умумий қиймати 560,0 минг сўмга тенг бўлган совғалар ва 96 дона муррувват ёрдамлари тарқатилди. 3 март куни 8 март Хотин-кизлар куни муносабати билан вилоят Олимпия захиралари коллежида ўсмир қизлар ўртасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод маликаси” турнири ўтказилди. Мусобақа иштирокчилари бир қатор ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар тарқатилди. 3 март куни Урганч шаҳридаги вилоят 5-сонли футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Кексаларни эъзозлаш йили”га ва 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб спортнинг зюдо тури бўйича 2000-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Урганч шаҳар биринчилиги ўтказилди. Ғолибларга вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари топширилди. 4 март куни вилоят “Баркамол авлод” Марказида жами 25 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 150,0 минг сўмлик санитария-гигена воситалари ҳамда ҳомийлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар ва 36 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди. 14 март куни Урганч шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 8 март Халкаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўқувчи ёшлар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида спортнинг гимнастика ва бадиий гимнастика турлари бўйича “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди. Ғолибларга вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар тарқатилди. 17 апрел куни Урганч шаҳар ҳарбий лицейида “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини амалга ошириш мақсадида ва 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида диний экстримизм, терроризм, гиёхвандлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда репродуктив саломатликни юксалтириш каби масалаларга қаратилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спорт тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчиларидан 14 нафарига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан мурувват ёрдамлари санитария-гигиена анжомлари ва дори-дармонлари ҳамда эсталик совғалари тарқатилди. 22 апрел куни Қўшкўпир тумани Оқдарбанд қишлоғи 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Кексаларни эъзозлаш йили”га ва 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Отабой полвон Давлетов соврини учун 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар, 2002-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида ва 2001-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида кураш бўйича 1-вилоят турнири ўтказилди. Ғолибларга вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан мурувват ёрдами санитария-гигиеник анжомлари таркатилди. 23-27 феврал кунлари Урганч шаҳридаги 4-сонли мактабнинг 1-9-синф ўқувчи қизларининг жами 359 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек 273 нафар ўқувчи қизлар орасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилада аёлнинг ўрни” ва “Камқонликнинг олдини олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. 2 март куни Урганч шаҳар маҳаллаларида истиқомат қилувчи 7 нафар якка-ёлғиғ қария онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 3 март куни Урганч шаҳридаги олимпия захиралари коллежида спортнинг стол тенниси тури бўйича “Соғлом авлод маликаси” турнирини ташкил этди. Қатнашчилар сони 50 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 392,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 3 март куни Урганч шаҳридаги 5-сонли футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг зюдо тури бўйича 2000-2002 йилларда туғилган ўсмир қизлар ўртасида Урганч шаҳар биринчилиги ўтказилди. Қатнашчилар сони 80 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 532,5 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 27 апрел куни Урганч шаҳридаги 1-сонли спорт мактабидаги сунъий қопламали футбол майдончасида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб 2001-2002 йилларда туғилган мактаб ўқувчилар ўртасида мини футболни оммалаштириш, уларни жисмоний соғломлаштириш, жиноий йўлларга кириб кетмаслигини олдини олиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокими ва Урганч шаҳар футбол федерацияси кубоги учун спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолибларга вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан мурувват ёрдамлари таркатилди. 22 июл куни “Соғлом авлод учун” фонди ва “Оила” илмий амалий маркази, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Урганч шаҳар Кенгаши ижроия Қўмитаси билан биргаликда Урганч шаҳар спорт мактаб-интернатида “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур” шиори остида футбол бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар орасида партия ташкилоти Кубоги мусобақаси ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан мурувват ёрдами ва эсталик совғалари тарқатилди. 29 июл куни “Соғлом авлод учун” фонди ва ҳамкор ташкилотлардан вилоят “Оила” илмий амалий маркази, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Урганч шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти билан биргаликда Урганч туманидаги “Шодлик” болалар оромгоҳида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Узбекистоним!” шиори остида ўсмирлар ўртасида спортнинг шашка ва шахмат турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақа иштирокчиларига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан мурувват ёрдами ва эсталик совғалари тарқатилди. 28 июл куни вилоят “Соғлом авлод учун” фонди ва “Оила” илмий амалий маркази, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Урганч шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти билан биргаликда Хива туманидаги “Райхон” ёзги болалар оромгохларида Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 24 йиллигига бағишлаб “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида ўсмирлар ўртасида спортнинг шашка ва шахмат турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобака иштирокчиларига вилоят “Соғлом авлод учун” фонди томонидан мурувват ёрдами ва эсталик совғалари тарқатилди. 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод учун” хайрия фонди “Оила” илмий амалий маркази, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Урганч шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси, “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилояти Кенгаши билан биргаликда Урганч туманидаги “Чолиш” шаҳарчасида жойлашган “Шодлик” болалар ёзги дам олиш оромгохида “Болаларга эътибор-келажакка пойдевор!” шиори остида спортнинг шашка, шахмат, енгил атлетика турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолибларидан 5 нафарига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари тарқатилди. 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 24 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод учун” фонди “Оила” илмий амалий маркази, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Урганч шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Хоразм вилояти бўлими ҳамда вилоят стол тенниси федерацияси билан биргаликда Урганч шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида 2000-2002, 2003-2004 ва 2005 йилда туғилган ва ундан ёш ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Хоразм вилояти очиқ биринчилиги спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолибларидан 18 нафарига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари тарқатилди. 18 август куни Узбекистон Республикаси Мустакиллигининг 24 йиллигига багишлаб “Соғлом авлод учун” фонди “Оила” илмий амалий маркази, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Урганч шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими бошқармаси билан биргаликда Янгибозор тумани 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақасининг туман боскичи ўтказилди. Мусобақада мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларидан 40 нафари иштирок этди. 40 нафар иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан эсталик совғалари таркатилди.
Фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали томонидан 5-6 март кунлари Юсупжон қизиқ Шакаржонов номли мусиқали драма ва комедия театрида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган аёллар ўртасида спорт мусобақалари ғолиблари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда 50 нафар иштирокчилар қатнашди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар топширилди. 5-6 март кунлари Юсупжон қизиқ Шакаржонов номли мусиқали драма ва комедия театрида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган вилоятдаги касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Иштирокчилар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар топширилди. Бешариқ туманидаги 52 та умумтаълим мактабларининг ўсмир қизлар ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирларда жами 2400 нафар иштирокчилар жалб қилинди. Қўштепа ва Бешариқ туманларидаги тиббиёт бирлашмаларида 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбири ўтказилиб, узоқ йиллар фаолият кўрсатган меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ёзилди. Тадбирларда жами 300 нафар иштирокчи қатнашди. Ёзёвон туманидаги энг чекка қишлоқларидаги умумтаълим мактаблари ва коллежларида бўлишиб, 49 нафар ўсмир ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва “Эрта турмуш қуришининг салбий оқибатлари”, “Ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилада аёлнинг ўрни”, “Ҳомиладор аёллар нималарни билиши керак” ва “Камқонликнинг олдини олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Тадбирларга 100 нафар талаба ва ўқитувчилар жалб қилинди. 5 март куни “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона шаҳар болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари гимнастика мактабига қарашли бадиий гимнастика маркази биносида 2002-2009 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича мусобақа ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар билан тақдирландилар. Тадбирда 150 нафар иштирокчи қатнашди. Шунингдек, Бешариқ тумани Маданият уйида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. Бешариқ тумани тиббиёт коллежида ўсмир қизлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 30 нафар иштирокчи қатнашди. Қўштепа туманидаги 24 ва 48-сонли умумтаълим мактабларида “Аждодлар руҳини хотирлаб” номли спортнинг волейбол, футбол, теннис ва шахмат турлари бўйича очиқ турнир ўтказилди. Фарғона тумани 3-умумтаълим мактаби Ахборот-ресурс марказида “Халқаро болалар китоблари куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. 2015 йилнинг тақвимий иш режасига асосан спорт мусобақаси 24-26 апрел кунлари ўтказилди. Мусобақада иштирок этган ўсмир-ёшлар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан рағбатлантирилди. 20 май куни вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда спортнинг шахмат-шашка тури бўйича Фарғона шаҳридаги вилоят педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида навбатдаги спорт мусобақаси ўтказилди. 29 май куни Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний номидаги маданият ва истирохат боғида “Китоб байрами” нинг вилоят босқичи ўтказилди. Тадбирда мушоира, китобхонлик ва турли викториналар ўтказилди ва унинг ғолиб иштирокчилари “Соғлом авлод учун” фонди томонидан рағбатлантирилди. 30 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Фарғона шаҳар “Болажон” кафесида ногирон болалар ўртасида “Мафтункор ранглар олами” ва “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танлов иштирокчилари “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар билан тақдирландилар. Марғилон шаҳридаги 1-сонли “Меҳрибонлик” уйида тарбияланувчилар ўртасида “Камалак жилоси” кўрик танлови ўтказилди. “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш” мавзусида Фарғона, Риштон, Қува ва Учкўприк туманларидаги 2 та умумтаълим мактабларида ва 1 та касб-ҳунар коллежида ва маҳаллаларда жами 420 нафар ўсмир қизлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Учкўприк тумани транспорт ва қурилиш коллежининг 420 нафар, Ёзёвон тумани 9-сонли умумтаълим мактабида, Қўштепа туманинг 29-сонли умумтаълим мактабининг 190 нафар ўқувчиларига “Репродуктив соғлиқ ва соғлом оилани ташкил этиш ва ушбу масалаларда эркакларни роли ва маъсулиятини ошириш бўйича” кенг тушунтириш ишларини олиб борилди. Тадбрларда ўсмир ёшларга 100 дона 15,5 минг сўмлик брашюра ва буклетлар тарқатилди. Фарғона давлат универститетининг 30 нафар, 36 та умум таълим мактабининг 50 нафар ўқувчи, Ёзёвон туманининг Автомобил мактабидаги 62 нафар, Ўзбекистон туманидаги иқтисодиёт коллежининг 260 нафар жами: 586 нафар ўсмир-ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, болалар санитария ва гигиенасига оид, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган мавзуларда маърузалар, миллий ғоя, истиқлол мафкураси мазмуни бўйича баҳс мунозаралар ташкил этилди. 24 июл куни Фарғона шахар нефтни қайта ишлаш заводининг “Нефтчилар” спорт мажмуасида “Аёллар спорти фестивали” мусобақаси ўтказилди. Мусобақа иштирокчилари “Соғлом авлод учун” фондининг совғалари билан тақдирландилар. 19 август куни “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган “Бетакроримсан, ягонасан, она ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича мусобақаси ўтказилди. Тадбирда иштирок этган спортчиларни рағбатлантирилди. 19 сентябр куни Фарғона шаҳридаги 4-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” шиори остида ўқувчилар ўртасида Республика “Болалар китоби” II Республика фестивали ўтказилди. Иштирокчилар фонднинг вилоят худудий филиали томонидан рағбатлантирилди.
Фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали томонидан вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими бошқармалари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлимлари ҳамкорликда 15-сонли махсус имконияти чекланган мактаб интернатида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб “Нафосат олами” номли тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда 50 нафарга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этдилар ва уларнинг 45 нафарига 30 жуфт ёзги оёқ кийим ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Шаҳрихон туманининг “Бешариқ” маҳалла фуқаролар йиғини Қ.Қобулов ва М.Дарвишев кўчаларида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб спорт тадбири ва тиббий кўрик ўтказилиб, умумий қатнашчилар сони 160 нафарни ташкил этди. Уларнинг 15 нафарига санитария-гигиена воситалари, ёзги оёқ кийим, дори-дармонлар тарқатилди. Мархамат туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида спорт тадбири ўтказилди. Иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларнинг 98 нафарига санитария-гигиена воситалари, 5 жуфт ёзги оёқ кийимлар тарқатилди. вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Мархамат тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабида маданий тадбир ўтказилди. Иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил эатиди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигиена воситалари, 10 жуфт ёзги оёқ кийимлар тарқатилди. Вилоят Ўрта махсус касб-хунар таълими Маркази ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ҳамкорликда Андижон шаҳар компютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг 60 нафар ўқувчилар иштирокида, Андижон политехника касб-ҳунар коллежи 60 нафар ўқувчилар иштирокида, Асака шаҳар Транспорт ва агросаноат касб-ҳунар коллежида, Андижон давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейда 132 нафар ўқувчилар иштирокида, 15-сонли махсус мактаб интернатида 44 нафар ўқувчилар иштирокида, Мархамат туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабининг 30 нафар ўқувчилар иштирокида “Жамият ривожида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида учрашувлар ташкил этилди. 4 март куни “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан Навбаҳор туманидаги Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғинидаги 14-сонли мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида “Камқонликни олдини олса бўладими?” ва “Ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилада аёлнинг ўрни” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Асака тумани Қадим транспорт ва агросервис касб-ҳунар коллежида “Соғлом авлод маликаси” турнирини ташкил этди. Қатнашчилар сони 64 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 146 дона санитария-гигиена воситалари, 20 жуфт ёзги оёқ кийимлар тарқатилди. “Соғлом авлод учун” фонди, Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда Мархамат, Андижон, Асака, Улуғнор ва Балиқчи туманларида ҳамда Андижон ва Хонобод шаҳарларида, Саноат транспорт касб-ҳунар коллежида, Андижон шаҳар Индустриал коллежида, Хонобод тумани Маиший сервиз касб-ҳунар коллежида, Педагогика ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида, Андижон шаҳар Санъат коллежи, Балиқчи туман 44-сонли умумтаълим мактабида, Асака туман Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида, Мархамат тумани Тошйўли маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида, Қўрғонтепа туман 10, 22, 27-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари, Пахтаобод тумани Гулобод маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида, 37-сонли умумтаълим мактабида, Мархамат туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабида, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўсмир ёшлар иштирокида “Оғусиз соғлом ҳаётга”, “Гиёҳвандлик аср вабоси”, “ОИТС бу-нима?” ва “Чекишни зарари ва асоратлари” мавзусида вилоятларимиз коллеж ва лицейларида, умумтаълим мактабларида учрашув ва суҳбатлар ташкил қилиниб, “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “ОИВ ва ОИТС хақида эшитганмисиз?” номли 73 дона буклетлар тарқатилди. Қорасув шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда шаҳар 27-сонли мусиқа ва санъат мактаби иқтидорли ўқувчилари иштирокида “Болалар ижод этганда” асфалътга расм чизиш кўрик танлови бўлиб ўтди. Ушбу тадбирнинг ғолибларига Қорасув шаҳар ҳокимлиги ва Қорасув шаҳар “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан эсталик совғалари тақдим этилди. Шунингдек Қорасув шаҳар 2, 3 ва 7-сонли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган дастурлар ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Қатнашчиларга шаҳар “Камолот” ЁИҲ бўлими томонидан эсталик совғалари берилди. Шаҳар “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан 650,0 минг сўмлик 200 дона музқаймоқлар тарқатилди. Булоқбоши тумани ҳокимлиги, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, “Соғлом авлод учун” фонди туман бўлими, туман Маънавият тарғибот маркази, туман Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари ҳамкорликда Булоқбоши туманидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тумандаги II типдаги спорт мажмуасида 58 та муассасалардан жами 600 нафарга яқин ўсмир ва қизлар таклиф қилиниб, байрам тадбири ташкил этилди. Тумандаги 6 та ҳудуддан ташриф буюрган 50 нафардан ортиқ ўсмир ва қизларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан тайёрланган 250,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. Тумандаги 14-сонли мусиқа ва санъат мактабида тарбияланувчилар ўртасида санъат кўргазмалари ва байрам тадбирини намойиш этишди. “Соғлом авлод учун” фонди мутахассислари ийд Қурбон ҳайити муносабати билан Олтинкўл, Қорасув ва Булоқбоши туманларидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 15 нафар ўсмирларга санитария-гигиеник воситалари 15 жуфт ёзги оёқ кийимлар берилди. “Соғлом авлод учун” фонди шаҳар ва туман таянч пунктлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Андижон шаҳар Компютер технологиялари касб-ҳунар коллежида спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига 195 дона санитария-гигиена махсулотлари, 20 жуфт ёзги оёқ кийимлар тарқатилди. Асака тумани Қадим транспрот ва агросервис касб-ҳунар колллежи ўқувчиларига 166 дона санитария-гигиена воситалари, 20 жуфт ёзги оёқ кийимлар, Шаҳрихон тумани 15-сонли махсус мактаб интернати ўқувчиларига 208 дона санитария-гигиеник воситалар, 30 дона ёзги оёқ кийимлар, Мархамат туманидаги 6-сонли умумтаълим муассасасида “Биз спортчи оиламиз” шиори остидги табир иштирокчиларига 158 дона санитария-гигиеник воситалари, 10 жуфт оёқ кийимлар, Андижон шаҳар Политехника касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига 18 дона санитария-гигиена воситалари берилди. “Отам, онам ва мен спортчи оила” мавзулари асосида Улуғнор туман болалар спорт мажмуасида “Спорт менинг ҳаётимда” мавзусида тадбирлари ўтказилди ва совғалар топширилди. Қорасув шаҳар, Андижон, Мархамат, Пахтаобод тумани ва бошқа туман ва шаҳар таянч пунктлари ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз спортчи оиласи” шиори остида тадбирлар ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари томонидан вилоятнинг Андижон шаҳри, Мархамат, Қорасув, Асака, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Шахрихон, Булоқбоши, Олтинкўл туманларида ҳамда Андижон давлат университети қошидаги 4-сонли лицейда, Андижон шаҳар Политехника коллежида, Педагогика касб-ҳунар коллежида, Маиший-хизмат касб-ҳунар коллежида, Асака тумани Қадим транспорт ва агросаноат касб-ҳунар коллежларида, туманлардаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги 3525 нафар болалар, 2972 нафар ўсмирлар, шу жумладан 2760 нафар қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурий мурувват дорилари, санитария-гигиена воситалари ва буклетлар тарқатилди.
Фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали томонидан 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами мунасабати билан 5 март куни ўсмир қизлар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида спортнинг сузиш, синхрон сузиш, гимнастика, спорт рақси турлари бўйича “Соғлом авлод учун” кубоги IV спорт фестивали ўтказилди. 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами мунасабати билан 5 март куни ўсмир қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича “Соғлом авлод маликаси” турнири ўтказилди ва совғалар берилди. 25 феврал куни Зангиота тумани 66-сонли умумтаълим мактабида 114 нафар ўсмир қизларга, 2 март куни Ўрта Чирчиқ тумани 11-сонли умумтаълим мактабида 44 нафар ўсмирларга, 18 март куни Ўрта Чирчиқ тумани 19-сонли умумтаълим мактабида 60 нафар ўсмирларга 20 март куни Ўрта Чирчиқ тумани 72-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 46 нафар ўсмирларга тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди ва брошюра буклетлар тарқатилди. Тадбирлар давомида жами 286 нафар ўсмирларга шахсий суҳбатлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Фонднинг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали томонидан вилоятнинг 18 та маҳалла фуқаролар йиғинида, 31 та қишлоқ фуқаролар йиғинларида ва 37 та ўқув муассасаларида, “Камолот” ЁИХ, Хотин-қизлар қўмиталари, вилоят ва туман прокуратуралари, Ички ишлар бўлими ходимлари, Халқ таълими бошқармаси, Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамкорлигида ўсмир ва ёшлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Жиноятчилик ва ақидапарастлик оқибатлари”, “Тамаки чекиш, ичкиликбозлик, инфекцион касалликлар, гиёхвандликни олдини олиш”, “Огоҳлик давр талаби”, “Одам савдоси”, мавзуларида 25 та маъруза ўқилди ва 27 та давра суҳбати ва учрашувлар ўтказилди. Шунингдек 595 нафар ўсмирлар билан шахсий суҳбат ўтказилди ҳамда ушбу мавзуларга оид видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек вояга етмаганлар болалар ўртасида Қарши шаҳар маданият ва истироҳат боғида Миллий спорт ўйинлари спорт мусобоқаси ўтказилди. Китоб туманидаги “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Вилоятдаги мактаб, коллежлар ва маҳаллаларда спортнинг футбол, волейбол шахмат, шашка ҳамда бадиий гимнастика турлари бўйича мусобақалар мусиқа ва санъатнинг бир қатор йўналишлари бўйича кўрик танловлар “Соғлом авлод учун” фонди филиали ва таянч масканлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилди. Мустақиллигимизнинг 24-йиллиги муносабати билан 19 август куни Шахрисабз ногирон аёллар “Мурувват” уйида 20 август куни Китоб туманидаги вилоят Болалар уйида, 25 август куни Қарши шаҳридаги болалар “Мурувват” уйида тарбияланаётган ногиронлар холидан манзилли хабар олиниб уларга дори-дармонлар ва санитария-гигиена воситалари берилди. 24 август куни куни Китоб тумани ҳокимлиги ва таянч пункти билан ҳамкорликда 5 нафар “Болалар” уйи тарбияланувчиларининг ва 2 жуфт ёшларнинг никоҳ тўйларини ўтказишди. 573 нафар ўсмирлар билан шахсий суҳбат ўтказилди ҳамда ушбу мавзуларга оид видеороликлар намойиш этилди. “Соғлом авлод учун” фонди вилоят филиали, Қарши шаҳар ҳамда туман таянч масканлари томонидан жами 200 дона 32,0 минг сўмлик буклетлар тарқатилди. Мустақиллигимизни 24 йиллиги муносабати билан Қарши шаҳридаги Амфитеатрда 28 август куни “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда «Нима қилдик Ватан учун» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Шахрисабз туманининг Лочин оромгохида ёгзи дам олиш мавсумида “Ёшлар гиёҳвандлик ва терроризмга қарши” шиори остида тадбир ва гала концерт ташкил этилди. Ёшлар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. «Бетакроримсан ягонасан она Ватаним – Ўзбекистон!» шиори остида «Соғлом авлод учун» ордени сохиблари билан учрашув ва сухбатлар, маданий ва маърифий кечалар ташкил этилди. 3 чорак давомида “Камолот” ЁИҲ, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорлигида ёзги дам олиш оромгохларида “Соғлом авлод учун” фонди филиали томонидан спортнинг енгил атлетика, шахмат-шашка, валейбол, стол тенниси турлари бўйича мусобақалари ташкил этилди.
Фонднинг Тошкент шаҳри таянч маскани томонидан “Меҳрибонлик” уйлари (21, 22, 23 ва 30-сонли) тарбияланувчилари ўртасида анъанавий “Камалак жилоси” расмлар ва амалий санъат ишлари кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан тақдирланди. “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталикда, уйда якка тартибда тарбияланаётган ногирон болалар холидан хабар олиниб, қуйидагилар тақдим этилди: Сирғали туманидаги 10 нафар болаларга 100,0 минг сўмдан моддий ёрдам, 2 нафар болаликдан ногиронларга юриш мосламаси топширилди, 2 нафар имконияти чекланган ўсмирларга ногиронлик аравачаси топширилди, 6 та ногирон фарзандли оилаларга озиқ-овқатлардан иборат пакетлари ва санитария-гигиена воситалари топширилди, Тошкент шаҳридаги Яшнобод, Учтепа, Сирғали, Чилонзор, Олмазор, Мирзо Улуғбек туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандларини, Бектемир тумани ногиронлар жамияти аъзоларини (жами 304 нафар) “Истиқлол” санъат саройида “Овоза” болалар гуруҳининг байрам концертига бепул таклиф этилдилар. Кам таъминланган оила фарзандларини (Сирғали, Шайхонтохур, Яшнобод, Олмазор ва Чилонзор туманидаги) Тошкент “Хайвонот боғи”га саёҳатга олиб борилди. Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан болалар салқин нчимликлар билан мехмон қилиндилар. Шайхонтохур, Яшнобод ва Олмазор туманидаги маҳалларидан кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари “Алишер Навоий” номли санъат саройига бепул “Болалик синовлари” номли бадий фильм томошасига таклиф этилдилар. Тошкент шаҳри Сирғали ва Олмазор туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандларини хайрия тарзида цирк томошаларига олиб борилди. Чилонзор ва Олмазор туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларини қўғирчоқ театри томошаларига олиб борилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида ўтказилган маданий-маърифий, спорт ва хайрия тадбирида совғалар билан иштирок этилди. 1-сонли ногирон болалар “Мурувват” уйи тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 24 кг санитария-гигиенавоситалари мурувват ёрдами сифатида берилди. Ушбу тадбирларда 690 нафар ўқувчи жалб этилди. 27 июл куни Олмазор туманидаги 6-сонли “Маданият” уйи ҳамкорлигида 261-сонли мактаб қошида очилган ёзги оромгоҳда дам олувчи болалар ўртасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида асфальтга расм чизиш, шахмат-шашка ва қувноқ стартлар спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбирда жами 102 нафар иштирокчи қатнашди. Ғолибларга совғалар билан тақдирландилар. 11 август куни Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалардан 180 нафар кам таъминланган, кўп болали оила фарзандлари Алишер Навоий номли санъат саройига бепул бадиий фильм томошасига олиб борилди. 22-23 август куни Чилонзор туманидаги 10 нафар имконияти чекланган болалар ва 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари Республика қўғирчоқ театри томошалари бепул олиб борилди. 29 август куни “Соғлом авлод” газетаси билан ҳамкорликда 22-сонли “Меҳрионлик” уйи тарбияланувчилари билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тарбияланувчиларга 105,6 минг сўмлик санитария-гигиена воситалари берилди. 6 сентябр куни Тошкент шаҳридаги махсус мактаб интернати ўқувчилари, туманларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандларини (жами 344 нафар) “Истиқлол” санъат саройида “Менинг манзилим Ўзбекистон” номли театрлаштирилган болалар конқерт дастурига бепул олиб борилди. Шунингдек “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари”, “ОИТС ҳақида биласизми?”, “Гиёхвандлик аср вабоси”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Юқумли касалликларни олдини олиш” оилавий поликлиника шифокорлари ҳамкорликда Шайхонтоҳур туманидаги 59 ва 84-сонли мактабларда, Яшнобод туманидаги “Амир Темур” ва “Моҳинур” маҳаллаларида, Сирғали туманидаги 2 ва 104-сонли умумтаълим мактаблари қошидаги оромгоҳларда, Чилонзор туманидаги 179 ва 217-сонли умумтаълим мактаблари қошидаги оромгоҳларда, Олмазор тиббиёт коллежида, 118, 185 ва 261-сонли мактаблар қошидаги оромгоҳларда, “Мирзо Ғолиб” маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 712 нафар ўсмирлар ўртасида 15 маротаба давра суҳбатлари ўтказилди.