Туркия

Туркия давлатининг “Xалқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги” TICA ташкилоти билан ҳамкорлик хамда 2015 йил давомида Туркия давлати билан самарали ишлар

asy

Ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурлари ижросини таъминлашда, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг доимий ҳамкорларидан бири бу – Туркия давлатининг “халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги”- “ТIСА” ташкилоти ҳисобланади.Ушбу халқаро ташкилот билан жамғарма ўртасида ҳамкорлик алоқалари кўп йиллардан буён самарали амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, – 2008 йил давомида Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги Кўзи ожиз болалар мактаб-интернати тарбияланувчиларига замонавий техника воситалари – махсус компьютерлар, принтерлар, шахмат доскалари, овоз ёзиш ва ўқиш аппаратлари, махсус экран ҳамда моторли ногиронлар аравачалари ва техника воситалари; 2009 йил давомида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 68-сонли ақли заиф болалар ёрдамчи мактабининг 297 нафар тарбияланувчилари учун дурадгорлик ва тикув устахоналари, тикув машиналари, иш столлари, бичув столлари, компьютер зали учун компьютерлар тўплами, лазерли принтер каби жами 18 670,5 минг сўмлик ва Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 33-сонли ёрдамчи мактабининг 266 нафар тарбияланувчилари учун дурадгорлик ва тикув устахоналари, тикув машиналари, иш столлари, бичув столлари, компьютер зали учун компьютер тўпламлари, лазерли принтер каби жами 13 340,3 минг сўмлик жиҳозлар билан таъминланди. 2010 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 4-сонли заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 17-сонли ҳамда Навоий вилояти Кармана туманидаги 25-сонли эшитиш қобилияти чекланган махсус мактаб-интернатларига замонавий компьютер техникаси, тикув ва меҳнат хоналарини жиҳозлаш лойиҳалари амалга оширилди ва ушбу мақсадларга “ТIСА” халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги томонидан жами 29700 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.

Ўтган йиллир давомида Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Оналикни муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш Бош дирекциясининг ташаббуси билан Анқара шаҳрида “Аҳолининг репродуктив саломатлигини тиклашда маърифатчиликни ва оммавий ахборот воситаларининг роли” деган мавзуда ўқув семинари ўтказилди. Мазкур семинарга Ҳамдўстлик мамлакатлари иттифоқи (жумладан, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва ЎЗбекистон)дан 11 та врач делегат сифатида таклиф қилинганди. Туркия Республикасининг Ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (TIKA) томонидан қилинган расмий таклифга биноан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг  регионлардаги филиалларидан ҳам вакиллар семинарда қатнашишди.

2015 йил 15-25 октябр кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари (17 нафар профессор пластик жарроҳлар, анестезиологлар ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамиз ҳудудида: (16-23 октябр кунлари соат Фарғона шаҳридаги вилоят болалар кўптармоқли тиббий маркази (Алишер Навоий кўчаси 56-уй) Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар, юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган жами 381 нафар болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, оғир деб топилган 109 нафар бемор болалар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади. Туркия Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволайдилар.

2016 йил 7 апрел куни Тика томонидан ажратилган "Мерседес Бенц" русумидаги мобил клиникаларни топшириш маросими;

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидар. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, ўтган ҳар бир йил ўз мазмун моҳиятига эга бўлиб бормоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида “Соғлом она ва бола йили”да кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мустақил жамоат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1993 йил 23 апрелдаги Фармонига биноан ташкил этилган. Унинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланишига эришиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини оширишдан иборатдир.

       Сизга маълумки, юртимизда биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 22 февралдаги 71-сонли Қарори билан “Соғлом авлод учун” фонди “Тиббий-ижтимоий патронаж” тизими ташкил этилган.

“Тиббий-ижтимоий патронаж” тизими доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тиббий диагностика техникаси билан жихозланган “Автоамбуланс”ларда шифокорлар бригадалари маҳаллаларда, чекка қишлоқ ва овулларда фаолият олиб бормоқдалар.

Айниқса, ушбу тизим моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг кенгроқ қатламларини қамраб олиш мақсадида 2010 йилда Корея халқаро соғлиқни сақлаш — Доктор Ли Жунг Вук жамғармаси томонидан 215 минг АҚШ доллари қийматидаги “Hyundai – Мобил клиника” сини тақдим этилиши тиббий ижтимоий патронаж тизимида замон талабларига мос самарали хизмат йўлга қўйилди. Ушбу тизимни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги томонидан 2012 йил ва 2014 йилларда “Соғлом авлод учун” фондига 2 дона “Peugeot” русумидаги автоамбуланслар тадим этилган бўлса 2013 йил Корея халқаро соғлиқни сақлаш фонди KOFIH томонидан Hyunday H1 русумидаги автоумбуланслар тақдим этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сонли “2015 — 2018 йилларда оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, орол ҳалокатининг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари моддий – техника базаларини мустаҳкамлаш ҳамда она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни тайёрлаш ишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан 10 дона “Мерседес Бенц” русумидаги мобил клиникалар ажратилди.IMG_1521

Мазкур ажратилган автоамбуланслар Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳудудий филиаллари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларига 2016 йил 7 апрел куни соат 16:00да “Соғлом авлод учун” фонди (Тошкент шаҳри Истиқбол кўчаси 15-уй, мўлжал: “Баҳор” ресторани) олди қисмида тантанали равишда топширилди.

Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2016 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, “Vision Care Servise” ва “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилотлари, Ewha Womans University, Severance University, Ин Ха ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 22-бандига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни хорижий клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фондининг алоҳида ўрни бор. Фонд оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.

Бу соҳада Фонд Туркия Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 сентябр 2016 йилда тасдиқланган 10/1-139-сонли ташриф Дастури асосида 2016 йилнинг 28 сентябр 8 октябр кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари (19 нафар профессор пластик жарроҳлар, анестезиологлар ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамиз ҳудудида: (30 сентябр -6 октябр кунлари соат 09:00-18:00 гача Фарғона шаҳридаги вилоят болалар кўптармоқли тиббий маркази (Алишер Навоий кўчаси 56-уй) Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар, юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, оғир деб топилган бемор болалар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади. Туркия Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволайдилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг 15-25 октябр кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 381 нафар юқорида кўрсатилган ташхисли бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Шулардан оғир деб топилган 109 нафар бемор болаларни жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилган эди.

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

2