Сирдарё вилоят «Соглом авлод учун» жамғармасининг 2011 йил 2-чорак хисоботи

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ПАТРОНАЖ ПРОГРАММАСИ

Дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 22.02.1996 йилдаги 71-сонли Карорига асосан фаолият олиб боради .

Унинг асосий мақсадлари:

Оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик мухит, оила аъзоларининг соғлиги ва айниқса , туғиш ёшидаги аёллар, болалар , ўсмирлар ва қарияларнинг соғлигини ўрганиш.

Тиббий, ижтимоий, психологик ёрдам ҳамда ижтимоий – ҳуқуқ мухофазага муҳтож аёллар ва болаларни ўз вақтида аниқлаш.

Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

Тиббий-ижтимоий патронаж тизими фаолияти

  • Вилоятимизда ТИПБ-си 2011 йил 6 ойлик фаолияти  давомида “ Соғлом авлод учун “ жамғармасининг кўчма бригадаси мутахасислари томонидан соғликни сақлаш тизими билан узвий хамкорликда ;
  • 8612 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламлари ( аёллар, болалар, ўсмирлар ) чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.
  • Вилоятнинг чекка худудларида истиқомат қилувчи 436 оилаларнинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилди;
  • Ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига мурувват ёрдами курсатилди.

Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси  вилоятнинг

19 та кишлок
44 та махалласида булиб:

Гулистон, Мирзаобод , Боёвут , Сардоба  туманларида , Ширин, Гулистон шахрида , Вилоятимизда жойлашган харбий кисмларда, Гулистон шахар «Гудаклар уйи», «болалар шахарчаси»да, 15-сонли махсус МТМ да , Сирдарё мурувват уйида, Гулистон шахрида хамда мирзаобод туманида жойлашган академик лицей ва коллежларда, Сардоба туманидаги 2 та мактаб, Боёвут туманидаги 4-11 сонли умум таълим мактабларда, Зомин туманида жойлашган «Гулистон», «Юбилейний», Боёвут туманидаги «Шодлик» оромгохларида тиббий курик утказилди.

Аёлларда Репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда  “Соғлом авлод учун” жамғармасининг ўрни

.Республика “Соғлом авлод учун ” жамғармаси  ташаббуси билан хамкорликда  2010 йилда Сирдарё вилоятида Скрининг Маркази ташкил этилди.
Бугунги кунда Скрининг Маркази фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2008 йил 18 июндаги “Болаликдан ногиронларни барвақт  аниқлаш давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ -892 –сонли қарори

Болаликдан ногиронлар туғилишини олдини олиш мақсадида жамғарма томонидан  узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли орасида замонавий видеотехникадан  фойдаланган ҳолда тарғибот иишлари олиб борилмоқда

Болалар ва фертиль ёшидаги аёлларни соғломлаштириш дастури

Жамғарманинг асосий дастурларидан бири бўлиб, ташкил этилганидан бери амалга ошириб келинмоқда.
Баъзи рақамлар:

  • Турли хил паталогия билан хасталанган 16 нафар бола инсонпарварлик тарзида Германиялик мутахасислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
  • Вилоятнинг туманларидан  туғма лаб-танглай нуқсони бўлган 15 нафар ногирон бола юртимиз клиникаларида   даволаниш учун юборилди.
  • Вилоятимиздан 21 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари Тошкент вилоятининг    “Бустон” номли қишги оромгохида дам олиб қайтишди.

Жами утказилган тадбирлар – 284 та

  • Маданий маърифий  -112 та
  • Хайрия тадбирлари   – 88 та
  • Спорт тадбирлари      – 84 та

Маданий-маърифий тадбирлар

Жами ўтказилган тадбирлар    -112 та

 

Шонли саналарга багишлаб ўтказилган тадбирлар

  • Жами:  – 115 та
  • Манзилли ёрдам – 130 нафарни  ташкил қилади.
  • Иштирок этувчилар сони:   430 нафар

 

Спорт тадбирлари

  • Жами -84 та
  • Сарфланган харажатлар
  • 1 513 800 сум ( хомийлар)

 

Хайрия                        тадбирлари

  • Жами- 88 та
  • Сарфланган харажатлар
  • 273 000 сум ( хомийлар)

 

Вилоят « Соғлом авлод учун »жамғармасининг хамкор ташкилотлари

  • Вилоят хокимлиги ва шахар ва туман хокимликлари;
  • Вилоят хотин-кизлар кўмитаси;
  • Вилоят Соғликни сақлаш бошқармаси;
  • Вилоят маданият ва спорт бошқармаси;
  • Вилоят олий ва ўрта махсус таълим бошқармалари;
  • Вилоят халқ таълими бошқармаси;
  • Вилоят ички ишлар бошқармаси;
  • Республика ва вилоят оммовий ахборат воситалари;
  • Ўз.Экологик харакати Сирдарё вилоят бўлими;
  • Камолат “ ЁИХ” ,вилоят ва шахар булими;
  • Ўзбекистон “ ХДП ” вилоят ва шахар бўлими;
  • Ўзбекистон “ МТДП ”вилоят ва шахар бўлими;
  • Ўзбекистон “ Адолат ”социал демократикпартияси вилоят ва шахар бўлими;
  • “ Махалла ” жамғармаси вилоят ва шахар бўлими

Javob berish