Қашқадарё вилояти минтақавий филиалининг 20 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзуида анжуман ўтказилди

2013 йил 8 апрел куни Қашқадарё вилоят «Ёшлар маркази»да Хукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Қашқадарё вилояти минтақавий филиалининг 20 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзуида анжуман ўтказилди. Анжуманда вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмитаси, вилоят прокротураси, ички ишлар бошқармаси, адлия бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, маданият ва спорт ишлари бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари, меҳрибонлик ва мурувват уйлари раҳбарлари, махсус тактаб интернатлари, оммавий ахборот воситалари, “Соғлом авлод учун” ордени соҳиблари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси шаҳар ва таянч маскани диреторлари қатнашдилар. Ушбу анжуманда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси И.Каримова, “Соғлом авлод учун” жамғармасининг марказий аппарати директори Н.Муминов ҳамда жамғарманинг Қашқадарё минтақавий филиали директори Б.Бойиров сўзга чиқдилар.

Анжуманда жами 180 нафар иштирокчилар қатнашдилар

 

Javob berish