“Оила ва никоҳ”, “Йод етишмовчилигини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 8-12 июль кунлари Тахтакўпир тумани Мулк овул фуқаролар йиғинида, 15-19 июль куни Тахтакўпир тумани Тахтакўпир овул фуқаролар йиғинида жами 133 нафар ўсмирлар (89 нафари ўсмир қизлар)га “Соғлом авлодни шакллантириш”, “ОИВ ва ОИТС нима?”, “Қизлар гигиенаси”, “Оила ва никоҳ”, “Йод етишмовчилигини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “Тиббий гинетик маслаҳат”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

 

Javob berish