Саломатликка қаратилган турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Бухоро вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 8-13 июль кунлари Саломатлик тиббий статистика институти Бухоро вилоят филиали билан ҳамкорликда Жондор туманидаги “Алили”, “Хўжалик”, “Мустақиллик”, “Урганжиён”, “Бўрбоғи” қишлоқ врачлик пунктлари аҳолиси билан “Соғлом онадан — соғлом бола” мавзуида 6 маротаба маърузалар ўтказилди. Тадбир иштирокчилари сони 465 нафарни ташкил этди. Тадбир иштирокчиларга 50 дона 12 225 сўм қийматига тенг бўлган буклетлар тарқатилди. 15-20 июль кунлари Саломатлик тиббий статистика институти Бухоро вилоят филиали билан ҳамкорликда Жондор туманидаги Табогар, Маҳмуд Торобий, Акка Чакка қишлоқ врачлик пунктлари аҳолиси билан “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС нима?” мавзуида 4 маротаба маъруза ўтказилди. Иштирокчилар сони 314 нафарни ташкил этди. Тадбир сўнгида 50 дона 12 225 сўмлик буклетлар тарқатилди.

Javob berish