Жиззах тумани 233 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Жиззах вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 11 июль куни Жиззах шаҳри 2-сонли поликлиникасида фертиль ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар, ўсмир қизлар иштирокида никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш борасида давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида жамғарманинг шифокорлари маърузалар ўқидилар ва “Соғлом онадан — соғлом бола”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “Қариндошга қуда бўлманг” мавзуларида буклетлар тарқатилди. Тадбирда жами 87 нафар иштирокчи қамраб олинди. 16 июль куни Жиззах тумани Ш.Рашидов қишлоқ врачлик пунктида фертил ёшдаги аёллар, қизлар иштирокида никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш борасида давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида жамғарма шифокорлари маъруза ўқидилар ва “Соғлом онадан — соғлом бола”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “Қариндошга қуда бўлманг” мавзуларида буклетлар тарқатилди. Тадбирларда 117 нафар иштирокчи қатнашди. 17 июль куни Жиззах тумани Ибн Сино қишлоқ врачлик пунктида фертил ёшдаги аёллар, ўсмир қизлар иштирокида оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари маъруза ўқидилар. “Соғлом онадан — соғлом бола”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “Қариндошга қуда бўлманг” мавзуларида буклетлар тарқатилди. Тадбирларда 123 нафар иштирокчи қатнашди.

11 июль куни Жиззах шаҳар 2-сонли поликлиникада жами 156 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 115 нафари аёллар, 106 нафари фертиль ёшидаги аёллар, 30 нафари болалар, 21 нафари ўсмирлар ва 21 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари тарқатилди. 16 июль куни Жиззах тумани Ш.Рашидов қишлоқ врачлик пунктида жами 206 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 122 нафари аёллар, 109 нафари фертиль ёшидаги аёллар, 51 нафари болалар, 33 нафари ўсмирлар ва 29 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ҳамда “Соғлом онадан — соғлом бола”, “Скрининг текширувини биласизми?” ва “Қариндошга қуда бўлманг!” мавзуларида буклетлар тарқатилди. 17 июль куни Жиззах тумани 233 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 129 нафари аёллар, 121 нафари фертиль ёшидаги аёллар, 63 нафари болалар, 31 нафари ўсмирлар ва 26 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Javob berish