Саломатликка доир мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15-16 июль кунлари Сардоба тумани Ғофур Ғулом, Тохир Малик қишлоқ фуқаролар йиғинларида тиббий кўрик олиб борилди. Тиббий кўрик сўнгида “Камқонлик касаллиги ва уни даволаш”, “Қариндошлар ўртасида никоҳ нима учун ҳавфли?”, “Тиббий гигиеник маслаҳатлар” мавзуларида давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди. Тадбирда жами 169 нафар тингловчи қамраб олинди. Шундан 61 нафари аёллар, 88 нафари болалар, 7 нафари ўсмирлар  (3 нафар ўсмир қизлар) ва 12 нафари эркакларни ташкил этди.

15-16 июль куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Дўстлик” қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўрик ўтказилди. Кўрик давомида жами 79 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 29 нафари аёллар, 37 нафари болалар, 9 нафари ўсмирлар ва 7 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Тадбир сўнгида тиббий қўлланмалар, санитар-гигиеник воситалар, дори-дармон ҳамда “ОИВ ва ОИТС тўрисида эшитганмисиз?”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Шахсий гигиена”, “Эрта никоҳнинг олдини олиш” мавзуларида тарқатма материаллари тарқатилди.

Javob berish