Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилди

“Соғлом авлод учун” жамғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги ПҚ-1920-сонли қарори билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида жадал суратда ишлар олиб бормоқда. “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий – ижтимоий патронаж бригадалари Республикамиз миқёсида маҳаллалар ва қишлоқларда бўлиб, аҳолини ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар беришди.

Жумладан, жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги Тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари шифокорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари мутахассислари билан ҳамкорликда Республикамиздаги қишлоқ ва маҳаллаларда бўлишиб, оилаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. 2013 йил 7 ойи давомида Республика тиббий–ижтимоий патронаж кўчма бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 596 та қишлоқ ва 1515 та маҳаллаларидаги 26 643 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами    116 662 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 54 017 (43 734 ни туғиш ёшида ва 10 283 ни қария аёллар); болалар 29 812 нафар; ўсмирлар 28 621 (23 674 нафари ўсмир қизлар); эркаклар 4212 нафарни, 4442 нафар ногиронлар ташкил қилди.

Кам таъминланган оилаларни ва ногиронларни тиббий – ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида тиббий – ижтимоий  патронаж  бригадалари томонидан бепул 87 893 қути, 295 003 дона дори–дармонлар ва 50 747 дона санитария ва гигиена воситалари ҳамда 8 144 дона кийим-кечаклар, 384 кг озиқ-овқат,         6 дона ногиронлик аравачаси хайрия ёрдами сифатида тарқатилди. Жами кўрсатилган хайрия ёрдами умумий ҳисобда 42 438,4 минг сўмни ташкил қилди.

Жамғарма жорий йилнинг 30-июль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Жарариқ” маҳалласи (Тинчлик кўчаси 91-уй)да “Соғлом оила – тараққиёт пойдевори” шиори остида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик “Соғлом авлод учун” жамғармаси Тиббий ижтимоий маркази шифокорлари томонидан амалга оширилди ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзусида тушинтириш ишлари олиб борилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг асосий қисмини аёллар, ўсмирлар ва фертиль ёшидаги аёллар ташкил этди.

“Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish