1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жамғарманинг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан 26 сентябр куни Самарқанд давлат университети ўқитувчи ва талабаларига 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда концерт дастури намоиш этилиб, иштирокчиларга санитар-гигиеник воситалар ва сервиз, футболка кўринишида эсдалик совғалари берилди. Тадбирда жами 150 нафар иштирокчи қатнашди.
27 сентябр куни Самарқанд СХИ ўқитувчи талабаларига 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Афросиёб спорт комплексида концерт дастури намоиш этилди. Тадбирда жами 170 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма ва ҳомийлар томонидан санитар-гигиеник воситалар, DVD, футболка кўринишида эсдалик совғалари топширилди. 4 октябр куни Самарқанд шаҳрида “Соғлом авлод — соғлом келажак” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унга кўра 3-ўрин Самарқанд тумани жамоаси, 2-ўрин Булунғур тумани жамоаси ва 1-ўрин Иштихон тумани жамоаси қўлга киритдилар. Мусобақада жами 80 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма ва ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
30 сентябр куни Оқдарё тумани Меҳнат-роҳат маҳалласида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчилари сони 80 нафарни ташкил этди. Жамғарма ва ҳомийлар томонидан санитар-гигиеник воситалари, сервиз, футболкалар топширилди. 30 сентябр куни Самарқанд шаҳри 2-сонли умутаълим мактабида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Узтозимга таъзим қиламан” мавзуида тадбир ўтказилди. Тадбирда 120 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма томонидан иштирокчиларга санитар-гигиеник воситалар тарқатилди.
30 октябр куни Самарқанд шаҳри 37-сонли умумтаълим мактабида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб “Устозимга таъзим қиламан” мавзуида тадбир ўтказилди. Тадбирда 180 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма томонидан витаминлар ва санитар-гигиеник воситалар тарқатилди.
20 сентябр куни Самарқанд шаҳри “Темирйўлчилар” маҳалласида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда жами 50 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма томонидан санитар-гигиеник восталар, кийим-кечак берилди. 23 сентябр куни Самарқанд шаҳар “Боғисарой” маҳалласида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан фахрий мурраббийлар иштирокида тадбир ўтказилди. Иштирокчилар сони 40 нафарни ташкил этди. Тадбир сўнгида санитар-гигиеник воситалар, кийим-кечак берилди. 29 сентябр куни Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бошқармаси, “Маҳалла” жамғармаси, Болалар жамғармаси вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича “Миллий қадрятларимиз — беқиёс бойлигимиз” шиори остида фестивал ўтказилди. Спорт мусобақасида жами 144 нафар иштирокчи қатнашди. Фестивалда иштирок этган жамоалар миллий спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишларни намойиш этишди.