“Янги йил” байрамига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилди

2014 йил “Янги йил” байрами ва болаларнинг қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш юзасидан Хоразм вилояти минтақавий филиали томонидан 2014 йил 2-10 январ кунлари вилоят Огаҳий номидаги драма театрида тадбирлар ўтказилди. Тадбирда вилоятда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила фарзандлари учун “Янги йил” байрамига бағишлаб саҳналаштирилган дастурлар намойиш этилди. 2013 йилнинг 26 декабр куни Урганч шаҳар 26-сонли махсус мактабгача таълим муассасасида “Янги йилим яхши йилим” номли тадбир ўтказилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 40 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди. 2013 йилнинг 27 декабр куни Урганч шаҳар 6-сонли мактабгача таълим муассасасида “Яна келди Янги йил яна арча байрами” номли тадбир ўтказилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 30 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди. 2013 йилнинг 27 декабр куни Хива шаҳар 20-сонли “Меҳрибонлик” уйида “Янги йилим яхши йилим” номли тадбир ўтказилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 30 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди. 2013 йилнинг        28 декабр куни Боғот тумани “Шодлик” мактабгача таълим муассасасида “Яна келди Янги йил яна арча байрами” номли тадбир ўтказилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 60 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди. 2013 йилнинг 28 декабр куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ишчи ходимлар орасида тадбир ўтказилди. Жамғарма томонидан иштирокчиларга 20 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди. 2013 йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Урганч шаҳар ташкилотида жамият аъзоларининг фарзандлари учун “Яна келди Янги йил яна арча байрами” номли тадбир ўтказилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан иштирокчиларга 37 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш