Болаларнинг қишки таътил вақтлари мазмунли ўтди

2014 йил “Янги йил” байрами ва болаларнинг қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш юзасидан Жамғарманинг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан вилоят Мулла тўйчи Тошмухаммедов номли мусиқали драма театрида 2013 йил 28-29 декабр кунлари “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчилари ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари учун “Янги йил” байрамига бағишлаб саҳналаштирилган дастурлар ташкил этилди. Иштирокчиларга Президент совғалари тарқатилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси ҳамда ҳомийлар томонидан тадбирда фаол иштирок этган болажонларга совғалар такдим этилди.

Жамғарманинг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан 2-сонли “Олмахон” номли мактабгача махсус таълим муассасаси тарбияланувчиларини 2014 йил 6 январ куни Ёш томошабинлар театрига янги йил байрамига бағишлаб саҳналаштирилган байрам тадбирига олиб борилди. 2014 йил 7 январ куни “Нилуфар” болалар боғчаси тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини марказий арча олдида шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан ташкил этилган байрам дастурига таклиф этилди ҳамда уларга ҳомийлар томонидан совғалар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш