Пахтачи қишлоқ врачлик пунктида 55 нафар аҳоли ўртасида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15 феврал куни Самарқанд банк коллежида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзуида 180 нафар аҳоли ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди. 18 феврал куни Пастдаргом тумани Казимов қишлоқ врачлик пунктида “Йод танқислиги ва кам қонликни олдини олиш” мавзуида 30 нафар аҳоли ўртасида давра суҳбати ўтказилди. 19 феврал куни 35 нафар аҳоли ўртасида Пастдарғом тумани Арабхона қишлоқ врачлик пунктида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 20 феврал куни Пастдаргом тумани Пахтачи қишлоқ врачлик пунктида 55 нафар аҳоли ўртасида “Соғлом турмуш тарзи” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. 21 феврал куни Патдаргом тумани Агрон қишлоқ вилоятлар пунктида “ОИТС ва ОИВ ҳақида биласизми?” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

11-13 феврал куни Самарқанд шаҳри “Сафеди” маҳалласида истиқомат қилувчи 46 нафар ҳавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларга репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш, соғлом турмуш тарзи масалалари ҳақида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш