27 март. 09:00 – 11:30 Маҳорат дарслари (217,218,219,116 хоналар) 12.00 Ғолибларни тақдирлаш маросими ва Гала концерт
Маълумки, “Соғлом авлод учун” жамғармаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида, давлат муассасалар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижроси таъминлаш мақсадида жамғарма томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 25-27 март кунлари “Наврўз садолари” кўп овозли миллий чолғу ансамблларининг VII Республика фестивали ўтказилади. Фестивалда катта оркестр жамоалари билан бир қаторда, кичик ансамбл гуруҳларининг иштирок этиши, республикамизнинг узоқ нуқталарида ҳам мусиқа оламида ижод қилиб келаётган турли ёшдаги ижодкорларни кенгроқ қамраб олишни таъминлайди. Ушбу фестивал “Соғлом бола йили”га бағишланади.
2005 йилдан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу фестивал – болалар ва ёшларнинг мусиқий тарбиясига бағишланган Давлат дастурини бажариш, шунингдек республикамизнинг келажакдаги маданиятининг ривожи учун миллий чолғуларимиз ижрочилигида етук кадрлар тайёрлашга йўналтирилгандир. Фестивал иштирокчилари: мактабгача таълим муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари, санъат лицей ва коллежлари, олий мусиқа даргоҳларидаги оркестр ҳамда ансамбллар билан биргаликда, профессионал жамоалардан ташкил топгандир. Фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхандарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ҳамда Сирдарё каби шаҳар ва вилоятлардан 50 дан ортиқ жамоалар қатнашиб, умумий иштирокчилар сони 1000 нафардан зиёддир. Бу йилги фестивалнинг хусусияти шундаки, Андижон вилояти Пахтаобод туманининг 21-сон мактабгача таълим муассасининг болалар ансамбли биринчи марта иштирок этади. Шу билан бирга танлов учун ажратилган композиторлар ижодиётидан асарлар анча мураккаблашган. Ўтган йили ўтказилган фестивал – танлов натижалари ёш ижрочилар махоратини ўсишига анча ёрдам берди.
Фестивал ташкилотчилари: “Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси.
Фестиваль ўтказиш тартиби: (Ўзбекистон Давлат консерваторияси)
25 март. 09:00 – 09:45 (116-аудитория) Пресс – конференция.
09:45 – 10:00 Миллий чолғулар кўргазмаси (Консерватория фойеси)
10:00 – 10:40 Фестивалнинг очилиши.
10:40 – 13:00 Кўповозли ансамбл ва оркестрларнинг чиқишлари (Катта зал)
13:00 – 14:00 Танаффус
14:00 – 18:00 Ансамбл ва оркестрларнинг чиқишлари (Катта зал)
18:00 – 18:30 Андижон шаҳар Санъат коллежи “Тарона” халқ чолғулари камер оркестри ва Тошкент вилояти академик ва бадиий жамоалар дирекцияси қошидаги “Наврўз” халқ чолғулари камер оркестрининг концерт дастурлари (Катта зал).
26 март. 9:00 – 13:00 Ансамбл ва оркестрларнинг чиқишлари (Катта зал)
13:00 – 14:00 Танаффус
14:00 – 18:00 Ансамбл ва оркестрларнинг чиқишлари (Катта зал)
18:00 – 17:30 Т.Жалилов номидаги халқ чолғулари оркестрининг концерти
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.