120 нафар ўсмирларга давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 14-18 апрел кунлари Қораузак тумани “Маданият” овул фуқаролар йиғини ва “Маданият” қишлоқ фуқаролар йиғинида жами 120 нафар ўсмирлар (78 нафари ўсмир қизлар) “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун ҳавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “ОИВ ва ОИТС нима?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Javob berish