1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 20-29 май кунлари Қўрғонтепа тумани Болалар “Мурувват” уйи ва вилоят Руҳий касалликлар шифохонаси ва Хўжаобод тумани кар-соқов болалар мактаб интернатларига 4896 кг қуритилган сабзавот шўрвалари маҳсулотлари топширилди.

2014 йил 25-30 май кунлари Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Қорасув ва Хонобод шаҳарлари истироҳат боғларида 600 нафар иштирокчи қатнашган байрам тадбири бўлиб ўтди. Шунингдек Жалолқудуқ тумани 34-сон мактабда 64 нафар иштирокчи қатнашди. Пахтаобод тумани 37-сонли мактабда 44 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбир иштирокчиларига 600 дона совғалар, музқаймоқ ва ўйинчоқлар, кийим-кечак, санитария-гигиена воситалари топширилди.

2014 йил 15-29 май кунлари Марҳамат туманидаги 23 ва 38-сон мактабларда жами 120 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди.

 

 

Мулоҳаза билдириш