Навоий шаҳар “Ширин” маданият саройида вояга етмаганлар ўртасида турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 31 май — 10 июн кунлари оралиғида Навбаҳор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ва “Дулдул” қишлоқ врачлик пункти яқинида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида, Навоий шаҳар “Ширин” маданият саройида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари” ва “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

31 май — 10 июн кунлари оралиғида Навбаҳор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасига ва “Дулдул” қишлоқ врачлик пункти яқинида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида, Навоий шаҳар “Ширин” маданият саройида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш” борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

 

Мулоҳаза билдириш