“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

6-12 июнь 2014 йил

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 5 007 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Жами 4 393 нафар аҳолига 30 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Президентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 23 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 295 нафар ўсмирлар кўрикдан ўтказилди.

 

Javob berish