Қува тумани “Ўрабоши” маҳалла фуқаролар йиғинида 46 нафар қизлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 23 июн куни Қувасой шаҳар “Юқори мўйан” қишлоғи “Боғи” маҳалла фуқаролар йиғинида 45 нафар аёллар ва қизлар ўртасида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва ОИВ касаллигини олдини олиш бўйича семинар ўтказилди. “Қалачи” қишлоғида қизлар ва аёллар ўртасида қариндош уруғчиликни олдини олишга оид давра суҳбатлари ўтказилди.

17 июн куни Қува туманидаги “Иттифоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида 28 нафар қизлар иштирокида “Соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Қува тумани “Ўрабоши” маҳалла фуқаролар йиғинида 46 нафар қизлар иштирокида “Қариндошлик ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш