“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

24-31 октябр 2014 йил

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 5 248 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Жами 5 939 нафар аҳолига 96 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Президентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 36 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 802 нафар ўсмирлар кўрикдан ўтказилди.

Javob berish