Сингапур Республикасининг малакали шифокорлари делегациясининг юртимизга ташрифи

os14 ноябр куни соат 15:00-16:00гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида, “Соғлом авлод учун” фонди ва “Operation Smile” хайрия ташкилотлари ўртасида янги лойиҳани муҳокамаси, 14 ноябр куни соат 09:00-18:00гача Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий чуқурлаштирилган тиббий кўриги, 15-16 ноябр кунлари соат 08:30-18:00гача Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда жарроҳлик амалиёти ўтказилади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2014 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ехва, Ёнсей, Ин Ха ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида, шунингдек Туркия Республикаси ҳамда Республикамиз шифокорлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 49-бандига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: туғма юрак нуқсонлари билан туғилган болаларни соғломлаштириш ва тезкор даволаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фонди ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда.

Бу соҳада Фонд Сингапур Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 ноябрда тасдиқланган 07/103-5251-сонли ташриф Дастури асосида 2014 йилнинг 13-19 ноябр кунлари Сингапур Республикасининг малакали шифокорлари (30 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог, ортодантист, педиатр-анестезиолог, педиатр, педиатр-реаниматолог ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамиз ҳудудида: (14 ноябр куни соат 15:00-16:00гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида, “Соғлом авлод учун” фонди ва “Operation Smile” хайрия ташкилотлари ўртасида янги лойиҳани муҳокамаси, 14 ноябр куни соат 09:00-18:00гача Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларнинг умумий чуқурлаштирилган тиббий кўриги, 15-16 ноябр кунлари соат 08:30-18:00гача Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда жарроҳлик амалиёти ўтказилади) тиббий кўриклар ва операциялар ўтказилди. Сингапур Республикасидан келган ушбу делегация аъзолари ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволадилар.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва муҳбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish