Ўсмир қизларга оилада тиббий маданиятни шакллантириш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди

ds1Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 1-15 декабр кунлари Балиқчи туманининг “Эски халқобод” қишлоқ фуқаролар йиғинида, “Ўлмас”, “Чинобод”, “Догистон” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирларда жами 234 нафар фуқаро қатнашди. Жами 4 маротаба маъруза ўкилди.

Балиқчи туманининг “Етти қашқа” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинларида, “Намуна” ва “Гавхар” қишлоқ врачлик пунктидаги фуқаролардан 251 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 482 қути дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Ўсмир қизларга оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оналик болаликни муҳофаза қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек Фонднинг “Соғлом авлод учун” вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси Балиқчи ва Андижон туманлари хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда “Намуна”, “Доғистон”, “Ўлмас” маҳалла фуқаролар йиғинлари, “Куйган ёр” қишлоқ фуқаролар йиғини фаоллари билан биргаликда аҳолининг 201 нафар фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Шунингдек бепул мурувват дорилар 974 қути ҳамда санитария-гигиена воситалари тарқатилди. 36 та оила билан суҳбат қурилиб, вояга етмаган ўсмирлари бор оилалар билан таълимнинг узвийлиги ёшларнинг ҳаётда ҳунар эгаллашлари ҳақида суҳбатлар олиб борилди.

Мулоҳаза билдириш