тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

cms

12-19 декабр 2014 йил

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 4 149 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Жами 3 994 нафар аҳолига 80 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Президентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 74 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 868 нафар ўсмирлар кўрикдан ўтказилди.

Javob berish