“Спорт нафислик соғломлик манбаи” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вазирликлар, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатиб ҳозирги вақтда нафақада бўлган аёллар ўртасида “Спорт нафислик соғломлик манбаи” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. Жумладан:

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали ва унинг жойлардаги туман таянч масканлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўсмир қизлар ўртасида “Спорт нафислик ва соғломлик манбаи” шиори остида спортнинг стол тенниси волейбол, шашка, шахмат, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича Амударё туманидаги 3-сонли академик лицейда, Мўйноқ туманидаги 1-сонли транспорт касб-ҳунар коллежида, Элликқалъа туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, Қанликўл туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Хўжайли туманидаги 64-сонли мактабда, Тўрткўл туманидаги тиббиёт коллежида, Кегейли туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида, Қораўзак туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мусобақалар ўтказилди.

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали ва унинг жойлардаги туман таянч масканлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўсмир қизлар  ўртасида “Спорт нафислик ва соғломлик манбаи” шиори остида спортнинг стол тенниси волейбол, шашка, шахмат, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича бўйича Амударё туманидаги 3-сонли академик лицейда, Мўйноқ туманидаги 1-сонли транспорт касб-ҳунар коллежида, Элликқалъа туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, Қанликўл туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Хўжайли туманидаги 64-сонли мактабда, Тўрткўл туманидаги тиббиёт коллежида, Кегейли туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида, Қораўзак туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мусобақалар ўтказилди.

Фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали томонидан 5-6 март кунлари Юсупжон қизиқ Шакаржонов номли мусиқали драма ва комедия театрида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган аёллар ўртасида спорт мусобақалари ғолиблари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда 50 нафар иштирокчилар қатнашди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар топширилди. 5 март куни Юсупжон қизиқ Шакаржонов номли мусиқали драма ва комедия театрида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган аёллар ўртасида спорт мусобақалари ғолиблари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда 50 нафар иштирокчилар қатнашди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар топширилди.

Фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали томонидан 2-4 март кунлари бадиий гимнастика федерацияси билан ҳамкорликда Жиззах шаҳар бадиий гинастика мактабида спортнинг гимнастика, бадиий гинастика, спорт рақси турлари бўйича ёш ёш спортчилар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун IV спорт фестивали ўтказилди. Ғолиблар   “Соғлом авлод учун” фонди томонидан фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали 7 март куни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, Термиз шаҳридаги “Болажон” истироҳат боғида байрам сайли ташкил этилди Ушбу сайл дастуридан ўрин олган эстафета, стол тенниси, арқон тортиш спорт тадбирлари ҳам ўтказилди. Мусобақаларда 1800 нафар иштирокчилар қатнашди. Жами 900,0 минг сўмлик хомийларнинг эсдалик совғалари билан тарқатилди. 1-6 март кунлари Денов ва Шўрчи туманларидаги “Шўрчи донмахсулотлари” комбинатининг спорт мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланиб, миллий кураш бўйича жами 117 нафар хотин-қизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақа совриндорларига “Соғлом авлод учун” фондининг Денов ва Шўрчи туман таянч масканлари ҳамда ҳомийларнинг 600,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди.

Фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармалари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлимлари ҳамкорликда 15-сонли махсус имконияти чекланган мактаб интернатида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни га бағишлаб “Нафосат олами” номли тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда 50 нафарга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этдилар ва уларнинг 45 нафарига 30 жуфт ёзги оёқ кийим ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Шаҳрихон туманининг Бешариқ маҳалла фуқаролар йиғини Қ.Қобулов ва М.Дарвишев кўчаларида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб спорт тадбири ва тиббий кўрик ўтказилиб, умумий қатнашчилар сони 160 нафарни ташкил этди. Уларнинг 15 нафарига санитария-гигиена воситалари, ёзги оёқ кийим, дори-дармонлар тарқатилди. Мархамат туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида спорт тадбири ўтказилди. Иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларнинг 98 нафарига санитария-гигиена воситалари, 5 жуфт ёзги оёқ кийимлар тарқатилди.

Фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали томонидан “Нафис” гимнастика спорт мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб спортнинг бадий гимнастика тури бўйича “Нафосат олами” шиори остида ўқувчи ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу тадбирда 100 нафар ўсмир қизлар иштирок этдилар. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан иштирокчиларга санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Ҳомийлар томонидан 100,0 минг сўм маблағ сарфланди.

Фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали 6 март куни Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўқувчи ёшлар ўртасида спортнинг сузиш, бадий гимнастика, спорт рақси, спорт гимнастикаси турлари бўйича “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун IV спорт фестивали шаҳар ва туман босқичлари ўтказилди. Спорт мусобақасида 300 нафар ўсмирлар қатнашди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 200,0 минг сўмлик ҳамда ҳомийлар томонидан 300,0минг сўмлик совғалар тарқатилди.

Фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали 28 феврал куни олимпия захиралир коллежида жами 200 нафар нафақадаги ўқитувчилар ўртасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Спорт нафислик ва соғломлик манбаи” шиори остида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка ва бадмингтон турлари бўйича спорт фестивали ўтказилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан умумий қиймати 560,0 минг сўмга тенг бўлган совғалар ва 96 дона муррувват ёрдамлари тарқатилди.

Javob berish