Байрам муносабати билан “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик танлови ва кўргазмасини ўтказилди

УзА

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Жумладан, Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Элликқаъла туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар ўртасида, Ҳўжайли туманидаги 71-сонли ўрта мактабда ўқувчилар ўртасида, Тўрткўл тумани 30-сонли умумтаълим мактабда ўқувчилар ўртасида, Қораузак туманидаги қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежида Менинг онам мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмалари ташкил этилди.

Фонднинг Фарғона вилояти ҳудудий филиали 5-6 март кунлари Юсупжон қизиқ Шакаржонов номли мусиқали драма ва комедия театрида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган вилоятдаги касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Иштирокчилар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар топширилди. Бешариқ туманидаги 52 та умумтаълим мактабларининг ўсмир қизлар ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирларда жами 2400 нафар иштирокчилар жалб қилинди.

Фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали Жиззах шаҳар “Соғлом авлод учун” таянч  пункти, халқ таълими бўлими, хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 6-сонли умумтаълим мактабида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик танлови ва шоира Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан 29 та умумутаьлим мактабларининг иқтидорли ўқувчи қизлари ўртасида    “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танлови ташкил қилинди. Бунда ёш спортчи, ёш мусиқачи, ёш қаламкаш, ёш мусаввир номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолибларга фахри ёрлиқлар топширилди. Жиззах туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти ҳамда Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда тумандаги 16-сонли умумтаълим мактабида 7-8 синф ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Танлов ғолибларига   фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғаларига берилди. Зомин туман “Соғлом авлод учун” таянч пункти, халқ таълим бўлими ҳамкорликда тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида 5-9 синф ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ташкил этилди. Кўрик танлов иштирокчиларига фахрий ёрлиқ ва эсталик соғалари берилди.

Фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, 1-5 март кунлари “Соғлом авлод учун” фонд Ангор тумани таянч маскани томонидан қишлоқ ва ўрмон ҳўжалиги касб-хунар коллежида “Она ва қайнона” мавзуида кўрик-танлови ташкил этди ҳамда 9, 24 ва 31-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Балли-қизлар” кўрик-танловлари ўтказилди. “Соғлом авлод учун” Қизириқ туман таянч маскани томонидан Педагогика касб-хунар коллежида “Онам учун совға” шиори остида моҳир қўллар кўрик-танлови ва Ахборот технологиялар касб-хунар коллежида “Она азиз, она мўътабар” мавзуида маданий маърифий тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда 570 нафар иштирокчи қатнашди.

Фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали томонидан 5 март куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 3-сонли оилавий поликлиникага қарашли “Умид” ногиронлар жамиятида қизлар ўртасида “Нафосат олами” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. 11 нафар ғолиб бола “Соғлом авлод учун” фонди Зарафшон шаҳар таянч маскани томонидан 143,0 минг сўмлик совғалар билан тақдирландилар. 6 март куни Зарафшон шаҳар “Соғлом авлод учун” фонди шаҳар таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Онам, бувим ва опам учун совға” шиори остида 2 нафар меҳнат фахрийлари ҳолидан манзилли хабар олинди, фонд томонидан 135,0 минг сўмлик совғалар билан тақдирландилар. 5 март куни Хатирчи туман “Соғлом авлод учун” фонди туман таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Онам, бувим ва опам учун совға” шиори остида 5 нафар меҳнат фахрийлари ҳолидан манзилли хабар олинди. Фонд томонидан инсонпарварлик совғалар билан тақдирландилар. 5 март куни Қизилтепа туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 5-сонли мактабда “Менинг онам” мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида расмлари кўрик-танлови ташкил этилди. Тадбир якунида фаол иштирок этган 3 нафар ўқувчи фонд томонидан инсонпарварлик совғалари билан тақдирланди. 9 март куни вилоят “Соғлом авлод учун” фонди халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 8-сонли мактабда “Менинг онам” мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида расмлари кўрик-танлови ҳамда “Онам, бувим ва опам учун совға” шиори остида болалар ўртасида мохир қўллар кўрик-танлови ташкил этилди. Тадбир якунида фаол иштирок этган 3 нафар ўқувчи фонд томонидан инсонпарварлик совғалари билан тақдирланди. 5 март куни Хатирчи туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қишлоқ ҳўжалиги касб-ҳунар коллежида “Оналарга таъзим” шиори остида 5 нафар коллежида жамоа ишларида фаол иштирок этаётган талаба қизлар фонд томонидан инсонпарварлик совғалари билан тақдирланди. 6 март куни Хатирчи туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Оналарга таъзим” шиори остида 2 нафар ногиронлар ҳолидан манзилли хабар олинди. Фонд томонидан инсонпарварлик совғаси сифатида ногиронлик аравачаси топширилди. 5 март куни Нурота туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Оналарга таъзим” шиори остида Нурота шаҳар маданият уйида туман ривожида фаол иштирок этаётган меҳнат фахрийлари, фермер хўжалиги ишчилари иштирокида маданий тадбир ташкил этилди. Тадбир якунида тумандаги 20 нафар фаол аёллар ҳомий ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди. 6 март куни Қизилтепа туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ҳамиша эъзоздасиз аёллар” шиори остида “Нафосат” маданият саройида туман ривожида фаол иштирок этаётган меҳнат фаҳрийлари, фермер ҳўжалиги ишчилари ва тиббиёт ҳодимлари иштирокида маданий тадбир ташкил этилда. Тадбир якунида тумандаги 12 нафар фаол аёллар ҳомий ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди.

Фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Мархамат тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабида маданий тадбир ўтказилди. Иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил эатиди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигена воситалари, 10 жуфт ёзги оёқ кийимлар тарқатилди.

Фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали вилоят Ахборот ресурс Марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Иштирокчилар сони 80 нафарни ташкил этилди. Иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигена воситалари ҳамда ҳомийлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди.

Фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали 4 март куни вилоят “Баркамол авлод” Маркази ва Поп туманидаги тиббиёт касб-ҳунар коллежида жами 200 нафар ўқувчилар ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 150,0 минг сўмлик санитария-гигена воситалари ҳамда ҳомийлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди.

Фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали 4 март куни вилоят “Баркамол авлод” Марказида жами 25 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг онам” мавзусида расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказилди. Ғолиблар “Соғлом авлод учун” фонди томонидан жами 150,0 минг сўмлик санитария-гигена воситалари ҳамда ҳомийлар томонидан 50,0 минг сўмлик совғалар ва 36 дона мурувват ёрдамлари тарқатилди.

Javob berish