92 нафар фуқароларга санитария-гигиена воситалари ва ёзги оёқ кийимлар тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича Андижон вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 2015 йилнинг 16 март куни Андижон тумани Бобоғози қишлоқ врачлик пунктларида 112 нафар ўқувчилар иштирокида, 17 март куни Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 102 нафар аҳоли иштирокида эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш ҳамда қизларнинг шахсий гигиенаси бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан санитария-гигиена воситалари, ёзги оёқ кийимлар ва буклетлар тарқатилди.

19 март куни Андижон тумани Ямбол, Шўро маҳалларида  98 нафар фуқароларга санитария-гигиена воситалари тарқатилди. 19 март куни Найман маҳалла фуқаролар йиғинида 81 нафар ўқувчиларга дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва буклетлар, китоблар тарқатилди. Шунингдек ўсмир қизларга оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оилада отанинг роли, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мавзуларида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. 23 март куни Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида  92 нафар фуқароларга санитария-гигиена воситалари ва ёзги оёқ кийимлар тарқатилди. 26 март куни Храбек, Гулистон, Кенгаш маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолига санитария-гигиена воситалари, дори-дармонлар ва ёзги оёқ кийимлар тарқатилди. Шунингдек вояга етмаган ўсмирлари бор оилалар билан таълимнинг узвийлиги, ёшларнинг ҳаёт ва ҳунар эгаллашлари ҳақида суҳбатлари ҳақида суҳбатлар олиб борилди. “ОИТС салбий оқибатлари” ва “Оилада отанинг ўрни” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш