Андижон олимпия заҳиралар коллежида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

Андижон вилоятида 25 июл куни Андижон шаҳридаги Андижон олимпия заҳиралар коллежида спортнинг 5 та тури бўйича жами 200 нафардан ортиқ ёши 30 ёшдан 75 ёшгача бўлган аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди. Мусобақаларнинг 95 нафар иштирокчиларга санитария-гигиена воситалари ва оёқ кийимлар эсталик совғалари сифатида “Соғлом авлод учун” фонди Андижон вилояти филиали томонидан берилди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” фонди Андижон вилояти филиали директори Т.Бердирахматов, ҳамшира С.Азамова ва тиббий-ижтимоий ёрдам ходими Х.Тошкентбоевалар иштирок этди.

Мулоҳаза билдириш