Наманганда “Гулистон”, “Бўстон”, “Ёғду”, “Дехқонобод”, “Мехнатобод”, маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий кўриклар ўтказилди.

Наманган вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Учқўрғон тумани “Янгиер” қишлоқ врачлик пунктида ва маҳалла фуқаролар йиғинида, “Гулистон”, “Бўстон”, “Ёғду”, “Дехқонобод”, “Мехнатобод”, маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий кўриклар ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони 478 нафарни ташкил этди. Шунингдек “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Маърузалар сони 6 тани ташкил этди. Иштирокчилар сони 549 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш