Тошкент вилоятида коллеж ва мактабларда тиббий кўрик ўтказилди

Тошкент вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Қуйи Чирчиқ тумани “Кетмонтепа” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Чақмоқ”, “Пахтаобод”, “Хўжа”, “Мингчинор” “Мевазор”, “Л.Тўлаганов”, “Шодлик” ва “Собир Рахимов” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда Хизмат кўрсатиш ва сервис коллежида тиббий кўриклар ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони 3247 нафарни ташкил этди. Шунингдек “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Маърузалар сони 6 тани ташкил этди. Иштирокчилар сони 213 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш