ТЕНДЕР САВДОЛАРИДА ҚАТНАШИШ УЧУН ТАКЛИФ

“СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН” ХУКУМАТГА ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ ФОНДИ

Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш  Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида

тендер савдолари эълон қилади:

                              ЛОТ №1 Туғма фенилкетонурия ташхисли чақалоқлар учун болалар шифобахш озиғи.

Мазкур лойиҳа доирасида тендерга эълон қилинган махсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиш ҳуқуқига эга бўлган фирмалар тендер савдосида иштирок этишга таклиф этилади.

Тендерда иштирок этишда имзоланган ариза “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига топширилгандан кейин қуйидаги манзилдан шахсан ёки курьер хизмати орқали тендер ҳужжатлари тўпламини олиш мумкин.

Тендер ўтказилишига доир саволлар билан қуйидаги манзилга мурожаат этишингиз сўралади.

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди,

100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри,

Истиқбол кўчаси, 15 уй

Тел/факс: (+998 71) 233 15 47

E-mail: fondsau@yahoo.com

 

Тендер таклифларини тақдим этиш муддати – “11” июнь  2018 йил, соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан)

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари