«Ҳамма ҳаракатда» хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Республикамиз мустақилликка эришгандан буён юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида самарали ислоҳатлар амалга оширилди. Ўтган давр мобайнида аҳоли саломатлигини сақлаш айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида Давлат Дастурлари ва ўнлаб Ҳукумат Қарорлари қабул қилинди. Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини яна-да ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармонининг "Инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга доир Давлат дастурини ижросини таъминлаш мақсадида "Sog'lom avlod uchun" Фонди бемор болалар ҳамда кам таъминланган оила фарзандларига амалий кўмак бериш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 11 октябрь куни MY5 телеканали билан ҳамкорликда туғма туқсонли бемор болалар учун хайрия акциясини ташкил этди.

         Ушбу  хайрия акциясида Тошкент шаҳрининг 100 – махсус мактабининг 30 нафарга яқин бемор болалари таклиф этилди. Тадбир доирасида халқ меҳрига тушган саньаткорлардан Ф.Фазлиддинов, Ж.Мавлонов, У.Шамсиевларнинг  чиқишлари болажонларга бир олам қувонч бағишлади. Тадбир сўнгида болажонлар совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчиКарабаева Эльзарага фарзанди Карабаева Сабрина Джанибековна учун, Сирдарё вилояти  Ховос туманида яшовчи Жалолов Усмонжонга набираси Усмонов Асилбеклар  учун "Соғлом авлод учун" Фонди томонидан жами 834,0АҚШ доллари хамда 11 млн 646 минг сўм миқдорида “Юрак туғма нуқсони билан операция қилиниши учун” Оксигенатор ва унинг бутловчи қисмлари, канюла ва катетлардан иборат мурувват юклари тақдим этилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жиозки, фонд томонидан 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида тиббий-ижтимоий гуруҳларнинг мутахассислари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан биргаликда аҳоли ўртасида кенг миқёсли санитария-маърифий ишларни амалга оширди, бунда 144 минг 966 нафар тингловчилар қатнашишди. "Соғлом авлод учун" Фонди тиббий-ижтимоий бригадалари мутахассислари Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда 173 нафар ҳарбий қисмда бўлишиб, 16.415 нафар ҳарбий хизматчи оила аъзоларини, шу жумладан, 7447 нафар хотин-қизлар, 7180 нафар болалар ва 511 нафар ўсмир ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб  борилди.

            2018 йилнинг 9 ойи давомида фуқароларнинг шахсий мурожаатлари асосида ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар давом эттирилди, фонднинг Марказий бўлинмаси томонидан 1695 та муродаат кўриб чиқилди ва 1532 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди, хусусан 57 нафар фуқарога 22 млн 800 минг сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилди. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК билан биргаликда “Саломатлик” поездлари йўлга қўйилди.

“Саломатлик” поездлари орқали Республикамиз бўйлаб 12 млрд. 488 млн. сўмлик дори воситалари, витамин препаратлари, гигиена воситалари кам таъминланган, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга етказиб берилди. Шундан Фонд маблағлари 58,5 миллион сўмни ташкил этди.

2018 йилнинг 9 ойи давомида жами 49 млн 567,0 минг АҚШ долларидан ортиқ ва 174 млн 759 минг сўмлик 40 та инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

Зеро, яхшиликни, яхши ишларнинг эрта-кечи бўлмайди….

Javob berish