«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги  “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71 қарорининг бажарилиши

 

Андижон вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2020 йилнинг
 17 ноябр куни Марҳамат туманининг Полвонтош маҳалласида – 108 нафар, 18 ноябр куни Кончилар маҳалласида -101 нафар, 19 ноябр куни Заминдор маҳалласида – 115 нафар бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, кам таъминланган ва ногирон фуқароларга гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар берилган.

Жиззах вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2020 йилнинг 19-20 ноябр кунлари Ғаллаорол туманининг “Қангли-2”, “Сарбозор”, “Кўк Гумбаз”, “Губдин”, “Мирзабулок”, “Маданият”, “Дўстлик”, “Аламли” ва “Мулккуш” маҳаллаларинг оила ва жамиятни қўллаб-қувватлаш биноларида 112 нафар фуқаросига бепул тиббий кўрик кўрсатилди, 151 нафар фуқароларга гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар берилган.

Қашқадарё вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2020 йилнинг 17 ноябр куни Ғузор туманининг Даштаобод ва Шерали маҳаллаларида 57 нафар фуқарони бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, шунингдек ҳомиладор, кам таъминланган оилалар ва кексаларга бепул дори дармонлар тақдим этилди.

Тошкент вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2020 йилнинг 16 ноябр куни Ўрта Чирчиқ туманининг Мунаввар, Чаманзор, Нурли йўл ва Тинчлик маҳалларида 51 нафар кам таъминланган ва ногирон фуқароларга дори дармонлар тақдим этилди

Фонднинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан жорий йилнинг16 ноябр куни Тошкент шаҳри Учтепа туманинг Истирохат маҳалласида 46 нафар фуқарога хайрия тариқасида дори дармонлар тақдим этилди

Навоий вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан жорий йилнинг 16 ноябр куни Навбахор тумани Дул-дул маҳалласида  95 нафар, 17 ноябр куни Навбахор тумани Армиджон маҳалласида 87 нафар, 18 ноябр куни Қизилтепа тумани Арабхона маҳалласида 73 нафар, 19 ноябр куни Қизилтепа тумани Азизабод, Рохобод ва Беришум маҳалларида ахолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, Дул дул маҳалласида 56 нафар ва Армиджон маҳалласида 55 нафар фуқарога гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар берилган.

Хоразм вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан жорий йилнинг 18-19 ноябр кунлари Ал Хоразмий туманининг Амударё қишлоғида 126 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилган, 34 нафар фуқаро бепул УЗИ кўригидан ўтказилиб ва 75 нафар фуқарога гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар берилган

Фарғона вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан жорий йилнинг 18 ноябр куни Қўштепа туманининг Коркаушинский маҳалласида 216 нафар, 20 ноябр куни Қўштепа туманининг Шамирза маҳалласида 215 нафар кам таъминланган, кекса ва ногирон фуқароларга гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар берилган.

Қорақалпоғистон Республикаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан жорий йилнинг 16-17 ноябр кунлари Нукус туманида 124 нафар, Кирантауда истиқомат қиладиган 78 нафар фуқаролар гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар олган. 18-19 ноябр кунлари Нукус туманининг Шортанбай ва Гулистон маҳаллаларида 172 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 17 нафар фуқаро УЗИ кўригидан ўтказилган ва 138 нафар фуқарога гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар берилган. Коронавирус пандемияси ва соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари