ХУРМАТЛИ «СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ЖАМОАСИ!
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокими “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди жамоасига, Кегейли тумани халқи номидан, аҳолининг кўзи ожизлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларига кўрстаётган меҳр – мурувват ёрдамларингиз учун, мамлакатимиз фарзандларининг соғлом камол топиши йўлидаги самарали меҳнатларингизни, асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида истиқомат қилаётган фарзандларимизнинг баркамол ва соғлом бўлиб ўсишида қилаётган меҳнатларингизни юксак қадрлаб, баҳолаймиз!
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокимлиги номидан Миннатдорчилигимизни билдириб, Сизга ва Сиз орқали барча ходимларингизга узоқ – умр, сиҳат – саломатлик, тинч – тотувлик, келажакдаги касбий фаолиятларингизга, ҳамда Эл – Юрт равнақи йўлидаги беминнат хизматларингизга каттадан – катта муваффақиятлар тилаймиз.
Хурмат билан,
Қорақалпоғистон Республикаси
Кегейли тумани ҳокими Д.М. Утемуратов